2019–2024 йиллардаги маълумотлар ушбу ҳаволада   arxiv.uzbekistonmet.uz
Янгиликлар
"Спорт нафислик ва саломатлик манбаи" шиори остида ўтказилаётган спорт мусобақаларида энергетиклар фаол
  • 06.03.2025
  • 85

► Спорт — саломатлик гарови эканини барчамиз яхши биламиз. Шу боис, Ўзбекистонда спорт билан шуғулланиш оммавий тус олмоқда. Соғлом турмуш тарзига амал қилаётган юртдошларимиз сони кун сайин кўпайиб бораётгани ҳам фикримиз далили.

► Президентимизнинг 2020 йил 30 октябрдаги “Соғлом турмуш тарзини кенг татбиқ этиш ва оммавий спортни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони эса бу борадаги ҳаракатларимизга янги руҳ бағишлади. Эрта тонгдан хиёбону кўчаларда югуриб, чиниқаётган одамларни кўп учратяпмиз. Бугун энергетика тизим ходимлари ўртасида ҳам спорт билан мунтазам шуғулланиш авж олган. Турли спорт мусобақалари ўтказиш оммалашмоқда.

Мисол учун, Вазирлик ва ташкилотларда фаолият олиб бораётган хотин-қизлар  учун ташкил этилган спортнинг стол тенниси, шашка ҳамда шаҳмат мусобақасида «Ўзбекистон МЭТ» АЖ  аёллари муносиб иштирок этишди. Спорт мактабида вазирлик, идора, ташкилотларда фаолият кўрсатаётган хотин-қизлар ўртасидаги спорт мусобақасидан олдин Спорт вазири маслаҳатчиси Ш.Мўминджанов сўзга чиқиб, барча аёлларни кириб келаётган "8 март — Халқаро хотин-қизлар куни" билан самимий табриклади ва барчани спорт билан мунтазам шуғулланишга чорлади. Спорт тадбирида 150 нафарга яқин аёллар фаол иштирок этди.

FacebookИнстаграм  ♦ YouTube 

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати
http://t.me/uzmetaxborotxizmati