"ENERGO-IT" филиалида 2025 йилнинг 5 март куни касаба уюшмаси бошлағич ташкилотининг ҳисобот-сайлов конференцияси ўтказилди.
Конференцияда 17 нафар делегат, таклиф этилган раҳбар ҳамда хизмат бошлиқлар, шунингдек, “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” АЖ Бирлашган касаба уюшма қўмитаси раиси Хидирова Нодира Жаҳонгировна ҳамда Бирлашган касаба уюшма кўмитаси раиси ўринбосари Абдуллаев Неъматжон Озодович иштирок этишди.
Конференция Нодира Жаҳонгировна раислигида олиб борилди ва "ENERGO-IT" филиали бошланғич касаба уюшмасининг 2020 йилдан 2025 йилгача бўлган 5 йиллик фаолияти ҳамда Тафтиш комиссияси ҳисоботи тингланди. Ўқиб эшиттирилган ҳисобот маълумотлари хусусида ходимларнинг фикр-мулоҳазалари тингланди. Конференция иши давомида "ENERGO-IT"филиали бошланғич касаба уюшмасининг 2020 йилдан 2025 йилгача фаолияти “қониқарли” деб баҳоланди.
"ENERGO-IT"филиали бошланғич ташкилоти кун тартибидаги масалалари юзасидан касаба уюшма ташкилоти раиси ва қўмита аъзоларининг сайлови ўтказилди. Қўмита раисини сайлаш бўйича делегатлар томонидан Ишлаб чиқариш техник бўлими бошлиғи Мирзаахмедова Гулмира Гайратовна ва Коммутатор зали бригадири Щербина Ольга Владимировна номзодлари таклиф этилди.
Очиқ овоз бериш натижасига кўра Мирзаахмедова Гулмира Гайратовна 17 та овоздан 14 та овоз берилди, Щербина Ольга Владимировна 17 та овоздан 3 та овоз берилди. Очиқ овоз бериш натижаларига кўра 14 та овоз билан Касаба уюшма ташкилоти раиси этиб Ишлаб чиқариш техник бўлими бошлиғи Мирзаахмедова Гулмира Гайратовна сайланди ва кейинги 5 йил учун Касаба уюшма ташкилоти ва Тафтиш комиссияси аъзоларининг янги таркиби сайланди.
Филиал касаба уюшма аъзоларига дублёрлар белгиланди. Бундан ташқари, “Ўзбекистон МЭТ” АЖ Бирлашган касаба уюшмасининг ҳисобот сайлов конференциясига 2 нафар делегат сайланди. Конференция кун тартибига қўйилган барча масалалар кўриб чиқилди. Филиалнинг янги касаба уюшма ташкилотининг келгусидаги фаолияти йўналишлари белгилаб олинди.
"ENERGO-IT" филиали
«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати
http://t.me/uzmetaxborotxizmati