2019–2024 йиллардаги маълумотлар ушбу ҳаволада   arxiv.uzbekistonmet.uz
Касаба уюшмаси
“Бухоро магистрал электр тармоқлари” филиали касаба уюшмаси бошлағич ташкилотининг ҳисобот-сайлов конференцияси ўтказилди
  • 05.03.2025
  • 84

 “Бухоро магистрал электр тармоқлари” филиалида 2025 йилнинг 28 февраль куни касаба уюшмаси бошлағич ташкилотининг ҳисобот-сайлов конференцияси ўтказилди. Конференцияда 22 нафар делегат, таклиф этилган раҳбар ҳамда хизмат бошлиқлар, шунингдек, Ўзбекистон энергетика, нефт-газ ва геология ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгаши Меҳнат ҳуқуқи бош инспектори Абдуллаев Бобурмирзо Умаржонович, шунингдек, “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” АЖ Бирлашган касаба уюшмаси қўмитаси раиси Хидирова Нодира Жаҳонгировна, Филиал Капитал қурилиш масалалари бўйича директор ўринбосари Бақоев Шуҳрат Хамраевичлар иштирок этдилар. Конференция Нодира Жаҳонгировна раислигида олиб борилди ва “Бухоро магистрал электр тармоқлари” филиали бошланғич касаба уюшмасининг 2020 йилдан 2025 йилгача бўлган 5-йиллик фаолияти ҳамда Тафтиш комиссияси ҳисоботи тингланди. Ўқиб эшиттирилган ҳисобот маълумотлари хусусида ходимларнинг фикр-мулохазалари тингланди. Конференция иши давомида “Бухоро магистрал электр тармоқлари” филиали бошланғич касаба уюшмасининг 2020 йилдан 2025 йилгача фаолияти “қониқарли” деб бахоланди.

“Бухоро магистрал электр тармоқлари” филиали бошланғич ташкилоти кун тартибидаги масалалари юзасидан касаба уюшма ташкилоти раиси ва қўмита аъзоларининг сайлови ўтказилди. Қўмита раисини сайлаш бўйича делегатлар томонидан Подстанциялар хизмати бошлиғи Обид Акабиров, Филиал етакчи муҳандиси Мавлуда Саъдуллаева, Хўжалик хизмати бўлими устаси Қурбон Камоловлар номзодлари таклиф этилди.

Очиқ овоз бериш натижасига кўра Камолов Қурбонга 22 та овоздан 13 та овоз берилди, Акабиров Обидга 22 та овоздан 5 та овоз берилди, Саъдуллаева Мавлудага 22 та овоздан 4 та овоз берилди. Очиқ овоз бериш натижаларига кўра 13 та овоз билан Касаба уюшма ташкилоти раиси этиб Хўжалик хизмати бўлими устаси Қурбон Камолов сайланди ва кейинги 5 йил учун Касаба уюшма ташкилоти ва Тафтиш комиссияси аъзоларининг янги таркиби сайланди.

Филиал касаба уюшма аъзоларига дублёрлар белгиланди. Бундан ташқари, “Ўзбекистон МЭТ” АЖ Бирлашган касаба уюшмасининг ҳисобот сайлов конференциясига 2 нафар делегат сайланди. Конференция кун тартибига қўйилган барча масалалар кўриб чиқилди. Филиалнинг янги касаба уюшма ташкилотининг келгусидаги фаолияти йўналишлари белгилаб олинди.

“Бухоро магистрал электр тармоқлари” филиали

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати
http://t.me/uzmetaxborotxizmati