Маълумки, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 2 апрелдаги “Мўътабар аёл” кўкрак нишонини таъсис этиш чора-тадбирлари тўғрисида” 257-сон қарорига мувофиқ, жамият ва давлат ҳаётида фаоллик ҳамда ташаббускорлик кўрсатган, ўзининг самарали меҳнати билан оиланинг шаклланишига ва фаровонлиги мустаҳкамланишига, оналик ва болалик муҳофазасига муносиб ҳисса қўшган, шунингдек, соғлом ва баркамол авлодни вояга етказиш, уларни ватанпарварлик ҳамда истиқлол ғояларига садоқат руҳида тарбиялаш, жойларда маънавий-ахлоқий муҳитни соғломлаштириш ва миллий қадриятларимизни кенг тарғиб этиш борасида ибратли фаолият олиб бораётган хотин-қизлар “Мўътабар аёл” кўкрак нишони билан тақдирланиб бориши анъанага айланган.
Мазкур кўкрак нишонини ҳар йили 8 март — Халқаро хотин-қизлар куни байрами арафасида топширишда ҳам ўзига хос ҳикмат бор.
Яқинда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви Академиясининг кичик мажлислар залида ана шундай фаол жамоатчи бўлган давлар хизматидаги аёллар тақдирлашди. Улар орасида “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” акциядорлик жамияти, “Қорақалпоғистон магистраль электр тармоқлари» филиали етакчи иқтисодчи Шалбартаева Алия Кулбековнанинг борлиги ҳам бизни фахр-ифтихор туйғуларига тўлдиради.
“Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” акциядорлик жамияти бошқаруви раиси ва жамоаси номидан, қолаверса юртимизнинг барча энергетика соҳаси ходимлари номидан “Қорақалпоғистон магистраль электр тармоқлари» филиали етакчи иқтисодчи Шалбартаева Алия Кулбековнани “Мўътабар аёл” кўкрак нишони билан қутлаймиз! Жамият ва давлат ҳаётида фаоллик, ташаббускорлик кўрсатадиган хотин-қизлар сафи кенгайиб боришидан умидвормиз.
«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати
http://t.me/uzmetaxborotxizmati