2019–2024 йиллардаги маълумотлар ушбу ҳаволада   arxiv.uzbekistonmet.uz
Янгиликлар
Хоразм вилояти ҳудудидан ўтувчи магистрал электр тармоқлари навбатдан ташқари назорат кўригидан ўтказилмоқда
  • 04.03.2025
  • 139

⚡️ Аввал хабар  берганимиздек, «Ўзбекистон МЭТ» АЖ тасарруфидаги магистрал электр тармоқлари филиалларида авариявий ҳолатларни тезкор бартараф этиш мақсадида туну кун фаолият юритадиган 65 та навбатчи гуруҳлар бригадаси ташкил  этилган бўлиб, улар томонидан юқори кучланишли электр тармоқлари ҳамда подстанцияларда навбатдан ташқари назорат кўриклари ўтказилмоқда.

Назорат кўригида аниқланган камчиликлар махсус техника ва механизмлар билан қуролланган таъмирлаш-созлаш гуруҳлари томонидан бартараф этилмоқда.

Эътиборингизга ҳавола этилаётган суратларда «Хоразм магистрал электр тармоқлари» филиали мутахассислари 220  кВ кучланишли электр узатиш тармоғи бўйлаб ўтказилган навбатдан ташқари (истеъмол ҳажми кескин ошган кечки пайтда) назорат кўриги акс этган.

FacebookИнстаграм  ♦ YouTube 

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати
http://t.me/uzmetaxborotxizmati