2019–2024 йиллардаги маълумотлар ушбу ҳаволада   arxiv.uzbekistonmet.uz
Янгиликлар
Бош прокуратура: Тадбиркор металлни қайта ишлаш цехини тармоққа ўзбошимчалик билан улаш орқали 379 млн. сўмлик электр энергиясини ўғирлик йўли билан талон-торож қилган
  • 03.03.2025
  • 88

Ёқилғи-энергия ресурсларидан ноқонуний фойдаланиш билан боғлиқ ҳолатларни фош этишга қаратилган назорат тадбирлари давом этмоқда.

Хусусан, Наманган вилояти Норин туманидаги “O.M.S.S” МЧЖ раҳбари К.Т. ва “Энергосавдо” филиали Норин туман бўлими мансабдор шахслари жамиятга қарашли металлни қайта ишлаш цехини тармоққа ўзбошимчалик билан улаш орқали 379 млн. сўмлик электр энергиясини ўғирлик йўли билан талон-торож қилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 169-моддаси 4-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилган.

Дастлабки тергов давомида жамият томонидан етказилган зарар тўлиқ ундирилиши таъминланди.

Ҳурматли тадбиркорлар!

Фаолиятингиз давомида энергия ресурсларидан қонуний тартибда ва оқилона фойдаланинг.

Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва назорат органлари томонидан табиий газ ва электр энергиясидан ноқонуний фойдаланиш ҳолатларини фош этишга қаратилган кучайтирилган рейд тадбирлари давом этмоқда.

Шуни унутмангки, энергоресурслардан қонунга хилоф равишда фойдаланиш ҳолатлари фош этилади ва жазо муқаррарлиги таъминланади.

► Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Манба: https://t.me/uzbprokuratura/58921

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати