2019–2024 йиллардаги маълумотлар ушбу ҳаволада   arxiv.uzbekistonmet.uz
Янгиликлар
220 кВ кучланишли электр тармоқлари назорат кўригидан ўтказилмоқда
  • 03.03.2025
  • 116

#24_соатли_навбатчилик_асосида

✔️ 220 кВ кучланишли электр тармоқлари назорат кўригидан ўтказилмоқда

⚡️ Аввал хабар берганимиздек, «Ўзбекистон МЭТ» АЖ тасарруфидаги магистрал электр тармоқлари филиаллари томонидан электр узатиш тармоқларини назорат кўрикларини ўтказиш давом эттирилмоқда.

Эътиборингизга ҳавола этилаётган суратларда «Тошкент магистрал электр тармоқлари» филиали мутахассисларининг вилоят ҳудудидан ўтувчи 220 кВ кучланишли электр тармоқларида ўтказган кундузги ва кечки назорат кўриги акс этган.

Назорат кўригида аниқланган камчиликлар махсус техника ва механизмлар билан қуролланган таъмирлаш-созлаш гуруҳлари томонидан бартараф этилмоқда.

⚡️ Мутахассислар металл конструкцияли устунларни мустаҳкамлаш, шикастланган тармоқ элементлари алмаштириш, линияларнинг контакт бирикмаларидаги қизишларни аниқлаш ва бартараф этиш, чақмоққайтаргич трослар ҳамда контур ерлагичлар ҳолати текшириш каби амалиётлар билан банд.

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати