2019–2024 йиллардаги маълумотлар ушбу ҳаволада   arxiv.uzbekistonmet.uz
Касаба уюшмаси
“Хотирлаш — муқаддас қадрият” мавзусида “маънавият соати” тадбири ўтказилди
  • 01.03.2025
  • 27

“Тошкент шаҳар магистрал электр тармоқлари” филиалида “Хотирлаш — муқаддас қадрият” мавзусида маънавий-маърифий тадбир ўтказилди.

Тадбир ташаббускорлари: “Тошкент шаҳар магистрал электр тармоқлари” филиали Касаба уюшмаси қўмитаси бошланғич ташкилоти ҳамда Оила ва хотин-қизлар қўмитаси бошланғич ташкилоти.  

Ташкилотчилар  220 кВ кучланишли “Юксак” ва “Қўйлиқ” подстанциялари ҳамда механизация ва автотранспорт гуруҳи ходимлари иштирокида 1 март — халқимиз суйган шоира, Зулфия Исроилова таваллуд топган куни муносабати билан “маънавият соати” тадбири ўтказилди.

Тадбирда Зулфия Исроилованинг ижоди, ҳаёти ҳақида қисқача маълумотлар тақдим этилиб, шоиранинг шеърларидан намуналар ўқилди.

Барчамизга маълум, Зулфияхоним мунаввар туйғуларни куйлаб, бетакрор шеърлар ёзган. Шунинг учун қалбимиздан чуқур жой олган. Бутун умри давомида покиза туйғуларни, инсоний фазилатлар ва садоқатни тараннум этган.

Тадбир энергетикларда чуқур таассурот қолдирди.

“Тошкент шаҳар магистрал электр тармоқлари” филиали

FacebookИнстаграм  ♦ YouTube

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати

http://t.me/uzmetaxborotxizmati