Аввал хабар берганимиздек, Ўзбекистон Республикаси Оила ва хотин-қизлар қўмитаси ташаббуси билан бошланган анъана — ҳафтанинг ҳар жума куни миллий либослар челенжи ўтказилиши «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамияти Марказий бошқарув аппарати ҳамда унинг магистрал электр тармоқлари филиалларида ҳам давом этмоқда.
Миллий матоларимиз ўзининг турфалиги, гўзаллиги, қадимий ва бетакрорлиги билан неча асрлардан бери дунё аҳлини ҳайратга солиб келмоқда. Миллийлик — ҳар бир халқ маънавий бойлигининг ажралмас қисми. Шу боис сўнгги йилларда ана шу қадриятлар занжирини давом эттириш борасида самарали ишлар амалга оширилмоқда.
Эътиборингизга «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамияти тасарруфидаги магистрал электр тармоқлари филиалларида ўтказилган “Ҳафтанинг миллий либослар куни” тадбирда муҳрланган суратларни ҳавола этамиз.
«Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамияти Оила ва хотин-қизлар қўмитаси
«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати
http://t.me/uzmetaxborotxizmati