2019–2024 йиллардаги маълумотлар ушбу ҳаволада   arxiv.uzbekistonmet.uz
Янгиликлар
uzbekistonmet.uz — ИСЛОҲОТЛАР САМАРАСИ: 2021–2024 йилларда магистрал электр тармоқлари орқали электр энергиясини узатишдаги технологик йўқотишларни камайтириш динамикаси
  • 28.02.2025
  • 94

1-слайд:  Генерация жараёнидан жами қабул қилинган ва тақсимловчи тармоқларга етказиб берилган электр энергияси миқдори (млн.кВт•соат ҳисобида);

♦ 2021 йил ↗️ 77 132,3    2022 йил ↗️ 80 938,5
♦ 2023 йил ↗️ 86 952,3    2024 йил ↗️ 93 312,1


2-слайд:  Технологик йўқотишлар миқдори (амалда, млн.кВт•соат ҳисобида);

♦ 2021 йил ↘️ 2 019,5    2022 йил ↘️ 2 055,2
♦ 2023 йил ↘️ 2 093,8    2024 йил ↘️ 2 106,5


3-слайд: Технологик йўқотишлар миқдори (фоизда);

♦ 2021 йил  ⇒ 2,62    2022 йил ⇒  2,54
♦ 2023 йил  ⇒ 2,41    ♦ 2024 йил ⇒  2,26

❗️Генерация жараёнидан жами қабул қилинган ва тақсимловчи тармоқларга етказиб берилган электр энергияси миқдорига технологик йўқотишлар (сарфлар) миқдори мутаносиб равишда ошиб борган, бироқ, шу билан бирга, йўқотишлар фоиз нисбатида камайиб боришига эришилган.

 

 

Магистрал электр тармоқлари ҳамда юқори кучланишли подстанциялар қуришни тўғри лойиҳалаш (тармоқларни ривожлантириш), энергетика объектларини белгиланган техник-муҳандислик талабларига (стандартларга) мувофиқ қуриш, уларни янгилаб бориш (модернизация-реконструкция лойиҳалари), шу билан бирга, мавжуд тармоқ ва подстанцияларни тўғри эксплуатация қилиш — технологик йўқотишлар миқдори камайтириб боришига сабаб бўлувчи омил.

✔️ ХУЛОСА: Генерация жараёнидан қабул қилиниб, юқори кучланишли электр тармоқлари ҳамда подстанциялар орқали тақсимловчи тармоқларга етказиб берилаётган электр энергиясининг технологик сарфини камайтириб бориш — электр энергиясини узатишда энергия самарадорлигининг ошиши ҳамда ортиқча харажатлар кескин камайишининг асосий омили ҳисобланади.

FacebookИнстаграм  ♦ YouTube 

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати

http://t.me/uzmetaxborotxizmati