2019–2024 йиллардаги маълумотлар ушбу ҳаволада   arxiv.uzbekistonmet.uz
Янгиликлар
МИЛЛИЙ ҚАДРИЯТЛАР ТАРҒИБОТИ: Ҳафтанинг ҳар жума куни миллий либослар челенжи ўтказилмоқда
  • 28.02.2025
  • 201

Ўзбекистон Республикаси Оила ва хотин-қизлар қўмитаси ташаббуси билан бошланган анъана — ҳафтанинг ҳар жума куни миллий либослар челенжи ўтказилиши «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамияти ва унинг магистрал электр тармоқлари филиалларида ҳам йўлга қўйилган.

Ушбу тадбир миллий қадриятларни асраш, уларни кенг тарғиб қилиш ҳамда авлодлар ўртасидаги боғланишни мустаҳкамлашга хизмат қилиши лозим.

Мазкур анъанани ташкилотимизнинг барча бошқарма, бўлим ва хизматларида давом эттириш режалаштирилган. Челенжлар халқимиз маданияти ва миллий урф-одатларини асрашда муҳим аҳамият касб этади. Миллий либослар нафақат анъанавий кийим сифатида, балки халқимизнинг тарихи ва қадриятлари рамзи сифатида ҳам хизмат қилади, деган умиддамиз.

Миллий либослар челенжи авлодлар ўртасидаги маданий меросни сақлаш ва келажакка етказишда ўзига хос ўрин тутади. Ушбу саъй-ҳаракатлар миллийликни асраб-авайлаш йўлидаги яна бир қадамдир.

Лобар Ғозиева, «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамияти Оила ва хотин-қизлар қўмитаси раиси

 

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати
http://t.me/uzmetaxborotxizmati