2019–2024 йиллардаги маълумотлар ушбу ҳаволада   arxiv.uzbekistonmet.uz
Касаба уюшмаси
“Навоий магистрал электр тармоқлари” филиали касаба уюшмаси бошланғич ташкилотининг ҳисобот-сайлов конференцияси ўтказилди
  • 28.02.2025
  • 107

“Навоий магистрал электр тармоқлари” филиалида 2025 йилнинг 27 февраль куни касаба уюшмаси бошланғич ташкилотининг ҳисобот-сайлов конференцияси ўтказилди. Конференцияда 25 нафар делегат азолари сайланди, шундан 22 нафар иштирокчи қатнашди, 2 нафар сайлов булутени хато тўлдирилганлиги сабабли ҳисобга олинмади, бу ҳақда далолатнома расмийлаштирилди. Конференцияда таклиф этилган раҳбар ҳамда хизмат бошлиқлари, шунингдек, “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” АЖ Бирлашган касаба уюшмаси қўмитаси раиси Н.Хидирова ҳамда касаба уюшма қўмита раиси ўринбосари Н.Абдуллаевлар иштирок этдилар.

Конференция Нодира Жаҳонгировна раислигида олиб борилди ва “Навоий магистрал электр тармоқлари” филиали бошланғич касаба уюшмасининг 2020 йилдан 2025 йилгача бўлган 5 йиллик фаолияти ҳамда Тафтиш комиссияси ҳисоботи тингланди. Ўқиб эшиттирилган ҳисобот маълумотномалари хусусида ходимларнинг фикр-мулоҳазалари тингланди. Конференция иши давомида “Навоий магистрал электр тармоқлари” филиали касаба уюшмаси бошланғич ташкилотининг 2020 йилдан 2025 йилгача фаолияти  «қониқарли» деб баҳоланди.

“Навоий магистрал электр тармоқлари” филиали бошланғич ташкилоти кун тартибидаги масалалари юзасидан касаба уюшма қўмитаси раиси ва қўмита аъзоларининг сайлови ўтказилди. Қўмита раисини сайлаш бўйича делегатлар томонидан АТ ВА МГ механиги Самадов Хабибулло ҳамда РХ ва ЭСХ  электромонтёри Алимов Ўктам номзодлари таклиф этилди. Ёпиқ овоз бериш натижаларига кўра Саматов Хабибулло  Абдурауфовичга — 20 та овоздан 12 та овоз берилди, Алимов Ўктам Файзиевичга — 20 та овоздан 8 та овоз берилди.

Ёпиқ овоз бериш натижаларига кўра 12 та овоз билан Касаба уюшма қўмитаси раиси этиб АТ ва МГ меҳаниги Саматов Хабибулло Абдурауфович сайланди ва кейинги 5 йил учун Касаба уюшма қўмитаси ҳамда Тафтиш комиссияси аъзоларининг янги таркиби сайланди. Филиал касаба уюшма қўмитаси аъзоларига дублёрлар белгиланди. Бундан ташқари, «Ўзбекистон МЭТ» АЖ Бирлашган касаба уюшмасининг ҳисобот сайлов конференциясига 2 нафар делегат ҳам сайланди.

Конференция кун тартибига қўйилган барча масалалар кўриб чиқилди. Филиалнинг янги касаба уюшма қўмитасининг келгусидаги фаолияти йўналишлари белгилаб олинди.

“Навоий магистрал электр тармоқлари” филиали

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати
http://t.me/uzmetaxborotxizmati