2019–2024 йиллардаги маълумотлар ушбу ҳаволада   arxiv.uzbekistonmet.uz
Янгиликлар
uzbekistonmet.uz — ИСЛОҲОТЛАР САМАРАСИ: Ўзбекистон электр энергетика тармоғи балансидаги 110, 220 ва 500 кВ кучланишли подстанциялар сонининг 2005–2024 йиллар давомида ўсиш динамикаси (инфографика)
  • 27.02.2025
  • 93

© «INFOgrafika» студияси маҳсулоти, Рақамлаштириш бошқармаси

ИСЛОҲОТЛАР САМАРАСИ: Ўзбекистон электр энергетика тармоғи балансидаги 110, 220 ва 500 кВ кучланишли подстанциялар сонининг 2005–2024 йиллар давомида ўсиш динамикаси

❗️Мамлакатимиз аҳолиси сонининг ошиб бориши, юртдошларимиз фойдаланаётган электр ускуна ва жиҳозлар сони, улардан фойдаланиш кўлами кенгайиб бораётгани, шу билан бирга, республикамизда кичик бизнес ва тадбиркорликка кенг имкониятлар берилаётгани, қатор инвестиция дастурлари ҳисобига йирик саноат корхоналари очилаётгани — электр энергияси истеъмоли кун сайин ошиб боришига сабаб бўлмоқда.

► Демак, электр энергиясини ишлаб чиқариш, узатиш ва тақсимлаш тармоқлари изчил ривожланиб бориши, янги объектлар қурилиб, мавжудлари янгиланиб бориши — бугунги тараққиёт даври талаби!

⚡️ «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» АЖ томонидан юқори кучланишли подстанциялар қуриш, мавжудларини модернизация ва реконструкция қилиш ишларини давом эттирилмоқда.

 «Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати