“Қашқадарё магистрал электр тармоқлари” филиалида 2025 йилнинг 26 февраль куни касаба уюшмаси бошланғич ташкилотининг ҳисобот-сайлов конференцияси ўтказилди. Конференцияда 35 нафар делегат ва таклиф этилган раҳбар ҳамда хизмат бошлиқлари, шунингдек, “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” АЖ Бирлашган касаба уюшмаси қўмитаси раиси Н.Хидирова ҳамда Бирлашган касаба уюшма қўмитаси раиси ўринбосари Н.Абдуллаевлар иштирок этишди.
Конференция Нодира Жаҳонгировна раислигида олиб борилди ва “Қашқадарё магистрал электр тармоқлари” филиали бошланғич касаба уюшмасининг 2020 йилдан 2025 йилгача бўлган 5 йиллик фаолияти ҳамда Тафтиш комиссияси ҳисоботи тингланди. Ўқиб эшиттирилган ҳисобот маълумотномалари хусусида ходимларнинг фикр-мулоҳазалари тингланди. Конференция иши давомида “Қашқадарё магистрал электр тармоқлари” филиали бошланғич касаба уюшмасининг 2020 йилдан 2025 йилгача фаолияти «қониқарли» деб баҳоланди.
“Қашқадарё магистрал электр тармоқлари” филиали бошланғич ташкилоти кун тартибидаги масалалари юзасидан касаба уюшма қўмитаси раиси ва қўмита аъзоларининг сайлови ўтказилди. Бошланғич ташкилот раисини сайлаш бўйича делегатлар томонидан Электр узатиш тармоқлари хизмати бошлиғи Хўжамбердиев Абдурахмон Эргашевич, Молия иқтисод гуруҳи бош иқтисодчиси Рузибоев Фаёз Баходирович ҳамда ҳозирги кунда бошланғич ташкилот раиси лавозимида фаолият юритаётган Ёдгоров Носир Халилович номзодлари таклиф этилди.
Яширин овоз бериш натижаларига кўра 35 та овоз билан Касаба уюшма қўмитаси раиси этиб Ёдгоров Носир Халилович сайланди ва кейинги 5 йил учун Касаба уюшма қўмитаси ва Тафтиш комиссияси аъзоларининг янги таркиби сайланди. Филиал касаба уюшма қўмитаси аъзоларига дублёрлар белгиланди. Бундан ташқари, «Ўзбекистон МЭТ» АЖ Бирлашган касаба уюшмасининг ҳисобот сайлов конференциясига 3 нафар делегат ҳам сайланди.
Конференция кун тартибига қўйилган барча масалалар кўриб чиқилди. Филиалнинг янги касаба уюшма қўмитасининг келгусидаги фаолияти йўналишлари белгилаб олинди.
“Қашқадарё магистрал электр тармоқлари” филиали
«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати
http://t.me/uzmetaxborotxizmati