2019–2024 йиллардаги маълумотлар ушбу ҳаволада   arxiv.uzbekistonmet.uz
Янгиликлар
Юқори кучланишли подстанциялардаги электр қурилмаларининг барқарор фаолияти таъминланмоқда
  • 27.02.2025
  • 73

⚡️ Аввал хабар берганимиздек, «Ўзбекистон МЭТ» АЖ тасарруфидаги магистрал электр тармоқлари филиаллари томонидан назорат кўриклари давомида аниқланган камчиликлар бартараф этилиб, таъмирлаш-созлаш ишлари амалга оширилмоқда.

Эътиборингизга ҳавола этилаётган суратларда «Самарқанд магистрал электр тармоқлари» филиали таркибидаги юқори кучланишли подстанция навбатчи мутахассислари томонидан олиб борилаётган назорат иши акс этган.

Шу билан бирга, Подстанциялар хизмати мутахассислари Самарқанд вилоятидаги мавжуд 500 кВ кучланишли «Суғдиёна», 220 кВли «Самарқанд», «Чўпонота», «Иштихон», «Сувли», «Каттақўрғон» ва «Тутли» подстанцияларида мавжуд трансформаторларининг ёғ сатҳи меъёри, совитиш тизими созлиги ва бошқа меъёрий кўрсаткичларини назоратга олиш бўйича тегишли амалиётларни бажаришмоқда.

FacebookИнстаграм  ♦ YouTube

 

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати

http://t.me/uzmetaxborotxizmati