⚡️ Аввал хабар берганимиздек, «Ўзбекистон МЭТ» АЖ тасарруфидаги магистрал электр тармоқлари филиаллари томонидан назорат кўриклари давомида аниқланган камчиликлар бартараф этилиб, таъмирлаш-созлаш ишлари амалга оширилмоқда.
Эътиборингизга ҳавола этилаётган суратларда «Жиззах магистрал электр тармоқлари» филиали таркибидаги юқори кучланишли подстанция навбатчи мутахассисларининг навбатчилик ишлари акс этган.
Шу билан бирга, Подстанциялар хизмати мутахассислари Жиззах вилоятидаги мавжуд 220/110/10 кВ кучланишли «Жиззах», «Сарибозор» ва «ДНС-2» подстанцияларида мавжуд трансформаторларининг ёғ сатҳи меъёри, совитиш тизими созлиги ва бошқа меъёрий кўрсаткичларини назоратга олиш бўйича тегишли амалиётларни бажаришмоқда.
Facebook ♦ Инстаграм ♦ YouTube
«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати