2019–2024 йиллардаги маълумотлар ушбу ҳаволада   arxiv.uzbekistonmet.uz
Янгиликлар
220 ҳамда 500 кВ кучланишли электр тармоқлари навбатдан ташқари назорат кўригидан ўтказилмоқда
  • 26.02.2025
  • 88

⚡️ Аввал хабар берганимиздек, «Ўзбекистон МЭТ» АЖ тасарруфидаги магистрал электр тармоқлари филиалларида авариявий ҳолатларни тезкор бартараф этиш мақсадида тун-у кун фаолият юритадиган 65 та навбатчи гуруҳлар бригадаси ташкил  этилган бўлиб, улар томонидан юқори кучланишли электр тармоқлари ҳамда подстанцияларда навбатдан ташқари назорат кўриклари ўтказилмоқда.
 
⇒ Назорат кўригида аниқланган камчиликлар махсус техника ва механизмлар билан қуролланган таъмирлаш-созлаш гуруҳлари томонидан бартараф этилмоқда.
 
Эътиборингизга ҳавола этилаётган суратларда «Бухоро магистрал электр тармоқлари» филиали мутахассислари 220 ҳамда 500 кВ кучланишли электр узатиш тармоғи бўйлаб ўтказилган тунги ва тонгги навбатдан ташқари назорат кўриги акс этган.

FacebookInstagram  ♦ Youtube 

https://t.me/minenergy_uz/15099

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати
http://t.me/uzmetaxborotxizmati