2019–2024 йиллардаги маълумотлар ушбу ҳаволада   arxiv.uzbekistonmet.uz
Касаба уюшмаси
"Хоразм магистрал электр тармоқлари" филиали касаба уюшмаси бошланғич ташкилотининг ҳисобот-сайлов конференцияси ўтказилди
  • 21.02.2025
  • 37

2025 йилнинг 21 февраль куни "Хоразм магистрал электр тармоқлари" филиалида касаба уюшмаси бошланғич ташкилотининг ҳисобот-сайлов конференцияси бўлиб ўтди. Конференцияда 24 нафар делегат ва таклиф этилган раҳбар ҳамда хизмат бошлиқлари иштирок этдилар.

Филиал бошланғич касаба уюшмасининг 2020 йилдан 2025 йилгача бўлган 5 йиллик фаолияти ҳамда Тафтиш комиссияси ҳисоботи тингланди.  Ўқиб эшиттирилган ҳисобот маълумотномаси хусусида ишчи-ходимларнинг фикр-мулоҳазалари эшитилди. Конференция иши давомида "Хоразм магистрал электр тармоқлари" филиали касаба уюшмаси бошланғич ташкилотининг 2020 йилдан 2025 йилгача фаолияти "қониқарли" деб баҳоланди.

Шунингдек, "Хоразм магистрал электр тармоқлари" филиали бошланғич ташкилоти кун тартибидаги масалалари юзасидан касаба уюшма қўмитаси раиси ва қўмита аъзоларининг сайлови ўтказилди. Қўмита раисини сайлаш бўйича делегатлар томонидан Хўжалик гуруҳи устаси Хакимов Зокир Шавкатович ҳамда Автоматлаштирилган бошқарув тизими бўйича  муҳандис Ибодуллаев Абдулла Зокирович номзодлари таклиф этилди.

Очиқ овоз бериш натижаларига кўра Хакимов Зокир Шавкатовичга – 24 та овоздан 17 та овоз берилди, Ибодуллаев Абдулла Зокировичга – 24 та овоздан 5 та овоз берилди. Очиқ овоз бериш натижаларига кўра 17 та овоз билан Касаба уюшма қўмитаси бошланғич ташкилоти раиси этиб Хўжалик гуруҳи устаси Хакимов Зокир Шавкатович сайланди ва кейинги 5 йил учун Касаба уюшма қўмитаси  ва Тафтиш комиссияси аъзоларининг янги таркиби сайланди. Филиал касаба уюшмаси қўмитаси аъзоларига дублёрлар белгиланди.

Бундан ташқари, "Ўзбекистон МЭТ" АЖ Бирлашган касаба уюшмасининг ҳисобот сайлов конференциясига 2 нафар делегат ҳам сайланди. Конференция кун тартибига қўйилган барча масалалар кўриб чиқилди. Филиалнинг янги касаба уюшма қўмитасининг келгусидаги фаолияти йўналишлари белгилаб олинди.

"Хоразм магистрал электр тармоқлари" филиали

‖  FacebookИнстаграмYouTube 

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати

http://t.me/uzmetaxborotxizmati