✅ АЗИЗ ФУҚАРОЛАР, ҲУРМАТЛИ ИСТEЪМОЛЧИЛАР!
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 26 декабрдаги 1050-сон қароридан:
2-боб, 15-банд: Муҳофаза зоналарида электр тармоғи хўжалиги объектларининг хавфсиз ишлари..., … , шунингдек экологик зарар ва ёнғин келтириб чиқариши мумкин бўлган бирон-бир ҳаракатни содир этиш, жумладан:
а) электр узатиш ҳаво линиялари симларига ва таянчларига бегона предметларни ташлаш, шунингдек, электр узатиш ҳаво линиялари таянчларига кўтарилиш;
б) ... электр тармоғи хўжалиги объектларига юриб ўтиш ва транспорт воситасида ўтиш жойларига ҳар қандай объектларни, предметларни жойлаштириш;
в) … электр узатиш ҳаво линиялари муҳофаза зонаси доирасида, шунингдек, электр узатиш кабель линияларининг муҳофаза зоналарида олов ёқиш (муҳофаза зонасида) тақиқланади.
Азиз юртдошлар! Эслатиб ўтамиз, муҳофаза зоналарида тақиқланган ишлар, жумладан ёнғин келтириб чиқариши мумкин бўлган хатти-ҳаракатларни содир этганлик учун амалдаги қонунчиликка биноан жавобгарлик мавжуд.
Шунингдек, ота-оналар ва ўқитувчи-мураббийларга эслатма: Муҳофаза зоналарида яқинида варрак учириш ҳаёт учун хавфли ва бу электр таъминоти барқарорлигига салбий таъсир кўрсатиши мумкин.
❗️Қонунни билмаслик жавобгарликдан озод этмайди!
▶️ Батафсил
«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати