Аввал хабар берганимиздек, “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” акциядорлик жамиятининг бир гуруҳ вакиллари учун Лондон шаҳрида ташкил этилган халқаро молия курсларида малака оширмоқдалар.
18 февраль куни JP Morgan вакиллари билан Corparate markets Solutions Uzbekistan мавзусида семинар-тренинг ташкил этилди.
JP Morgan нинг ҳеджирлаш (йўқотишларни суғурталаш) бўйича берилаётган таклифлари USD облигацияларида сўмга нисбатан юзага келувчи курс фарқларидан зарарларни қоплашдан иборат эканлиги таъкидланди. Ҳозирги кунга келиб молиявий риск ва хатарларнинг ортиши мазкур халқаро ташкилотларнинг хизматига бўлган талабни ортишига олиб келмоқда. Музокаралар якунига кўра мазкур JP Morgan ташкилотининг Тошкент шаҳрида яқинда иш бошлаган филиали билан кенг доирада маълумотлар алмашуниви йўлга қўйилиши келишиб олинди.
19 февраль куни “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” акциядорлик жамияти бошқаруви раиси ўринбосари Акбархон Аббосович Юлдашев бошчилигидаги малака оширишга сафарбар этилган мутахассислар гуруҳи Лондон Фонд Биржасининг бош мутахассилари билан давра суҳбати ўтказишди. Биринчи навбатда, Иқтисодий таҳлил ва режалаштириш бошқармасидан Юлдашев Шоҳруҳ Акциядорлик жамияти фаолияти ва келажакдаги лойиҳалар бўйича тақдимот ўтказди. Шундан сўнг ҳар икки томон вакиллари бир-бирлари билан мавзуга оид долзарб маълумотларни алмашиб, Акциядорлик жамиятида 2026 йил сўнггига қадар режалаштирилаётган евро облигациялар, шунингдек, “яшил облигациялар”ни чиқариш фаол бозор конъюктураларини мувофиқлаштириш орқали самарали сармояларга эришиш босқичларини ишлаб чиқишга келишиб олдилар.
Лондон фонд биржаси Европа мамлакатлари бирламчи бозорлари гуруҳи раҳбари Аюна Нечаеванинг тақдимоти тингловчилар эътиборига ҳавола этилди. Ўйлаймизки, Европанинг нуфузли йирик сармоядорлари билан келажакда ўта муҳим келишув ва битимларни имзоланади.
19 февраль куни “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” акциядорлик жамияти бошқаруви раиси ўринбосари Акбархон Аббосович Юлдашев бошчилигидаги мутахассислар MUFG банки Корпоратив бошқарув раҳбар ва мутахассилари билан давра суҳбати ўтказди.
Даставвал, Иқтисодий таҳлил ва режалаштириш бошқармаси вакили Шохруҳ Юлдашев Акциядорлик жамияти фаолияти ва келажакдаги лойиҳалар юзасидан тақдимот ўтказди. Шундан сўнг, Александер Бекман томонидан Акциядорлик жамиятининг инвестицион салоҳияти мавжуд хорижий ва миллий валутадаги кредит ва қарз маблағларининг жорий ҳолати бўйича маълумотлар алмашилди. 2026 йил сўнгига қадар режалаштирилаётган евро облигациялар, шунингдек, “яшил облигациялар”ни хорижий инвесторларга йўналтириш юзасидан истиқболдаги режалар белгилаб олинди.
19 февраль куни “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” акциядорлик жамияти бошқаруви раиси ўринбосари Акбархон Аббосович Юлдашев бошчилигидаги мутахассислар Ўзбекистоннинг Буюк Британиядаги элчиси Усманов Равшан билан учрашди.
Мазкур учрашув Акциядорлик жамиятининг Буюк Британиядаги иқтисодий-инвестицион салоҳиятга эга жаҳон тажрибасига эга корхоналари билан битимлар имзолашишига оид ташкилий-сиёсий масалаларини ҳал этиш, шунингдек, ходимлар малакасини оширишдаги мустаҳкам ҳамкорликни йўлга қўйишда муҳим қадамлардан бири бўлди.
Суҳбатда Ўзбекистоннинг Буюк Британиядаги элчиси Равшан Усманов томонидан 2024 йил якунлари бўйича Буюк Британиядан 1,7 млрд доллардан ортиқ самарали инвестицион лойиҳалар амалга оширилганлиги таъкидлаб ўтилди ҳамда Акциядорлик жамиятининг Лондон фонд биржаси ва кўплаб халқаро ташкилотлари билан ҳамкорлигини ҳар жиҳатдан қўллаб-қувватланиши илгари сурилди.
19 февраль куни “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” акциядорлик жамияти бошқаруви раиси ўринбосари Акбархон Аббосович Юлдашев бошчилигидаги вакилларимиз Лондон Фонд Биржасининг бош мутахассилари билан давра суҳбати ўтказишди.
Акциядорлик жамияти фаолияти ва келажакдаги лойиҳалари тақдимоти ўтказди. Шундан сўнг Fitch Ratings вакиллари 2023 йилда жамиятимизга B-корпоратив кредит рейтинги берилганлиги ва мазкур рейитнгни янгилаб бориш ҳар 6 ойда кузатиб боришнинг зарурати тўғрисида фикр алмашиб олинди.
Бу борада Акциядорлик жамиятининг ялпи даромади, соф фойдаси, инвестицион салоҳияти, активларининг ҳолати, жорий ликвидлилик даражаси ва операцион фаолиятига тегишли барча мезонлар бўйича янгиланган бизнес моделини ишлаб чиқиш лозимлиги, шунингдек, Молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартлари бўйича тузиладиган молиявий ҳисоботлар ҳамда унинг аудити бўйича ишларни жадаллаштириш зарурлиги келтириб ўтилди.
Музокаралар якунида рейтинг даражасини ошириш жамиятнинг инвестицион жозибадорлигига ижобий таъсир этиши ва кредиторларнинг аҳдлашувларига муносабатларини шаклланишига туртки бўлиши айтилди.
Бекзод Тожиев, “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” акциядорлик жамиятининг халқаро молия курсларида малака ошираётган ишчи гуруҳ вакили
«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати