2025 йилнинг 20 февраль куни «Самарқанд магистрал электр тармоқлари» филиали касаба уюшмаси бошланғич ташкилотининг ҳисобот-сайлов конференцияси бўлиб ўтди. Конференцияда 23 нафар делегат ва таклиф этилган раҳбар ҳамда хизмат бошлиқлари, шунингдек, “Ўзбекистон МЭТ” АЖ Бирлашган касаба уюшмаси қўмитаси раиси Н.Хидирова ҳамда Касаба уюшма қўмитаси ҳисобчиси З.Нагмановалар иштирок этишди.
Конференция Нодира Жаҳонгировна раислигида олиб борилди. “Самарқанд магистрал электр тармоқлари” филиали бошланғич касаба уюшмасининг 2020 йилдан 2025 йилгача бўлган 5 йиллик фаолияти ҳамда Тафтиш комиссияси ҳисоботи тингланди. Ўқиб эшиттирилган ҳисобот маълумотномалари хусусида ходимларнинг фикр-мулоҳазалари эшитилди. Конференция иши давомида “Самарқанд магистрал электр тармоқлари” филиали бошланғич касаба уюшмасининг 2020 йилдан 2025 йилгача фаолияти «қониқарли» деб баҳоланди.
Кун тартибидаги масалалари юзасидан касаба уюшма қўмитаси раиси ва қўмита аъзоларининг сайлови ҳам ўтказилди. Қўмита раисини сайлаш бўйича делегатлар томонидан Моддий техник таминот бўлими етакчи муҳандиси Бахтиёр Келдиёр ўғли Элмуродов ҳамда Алоқа хизмати муҳандиси Собитжон Жобилович Валибоев номзодлари таклиф этилди. Очиқ овоз бериш натижаларига кўра Элмуродов Бахтиёр Келдиёр ўғлига — 21 та овоздан 20 та овоз берилди, Валибоев Собитжон Жобиловичга — 21 та овоздан 1 та овоз берилди.
Очиқ овоз бериш натижаларига кўра 20 та овоз билан Касаба уюшма қўмитаси раиси этиб Моддий техник таминот бўлими етакчи муҳандиси Элмуродов Бахтиёр Келдиёр ўғли сайланди ва кейинги 5 йил учун Касаба уюшма қўмитаси ва Тафтиш комиссияси аъзоларининг янги таркиби сайланди. Филиал касаба уюшма қўмитаси аъзоларига дублёрлар белгиланди. Бундан ташқари, «Ўзбекистон МЭТ» АЖ Бирлашган касаба уюшмасининг ҳисобот сайлов конференциясига 2 нафар делегат ҳам сайланди.
Конференция кун тартибига қўйилган барча масалалар кўриб чиқилди. Филиалнинг янги касаба уюшма қўмитасининг келгусидаги фаолияти йўналишлари белгилаб олинди.
“Самарқанд магистрал электр тармоқлари” филиали маъмурияти
‖ Facebook ‖ Инстаграм ‖ YouTube ‖
«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати