Андижон вилояти Шаҳрихон тумани ҳокими — Фуқаро муҳофазаси туман бошлиғининг 2025 йил 21 январдаги 1-ФМ-сонли буйруғига асосан «Андижон магистрал электр тармоқлари» филиали тасарруфидаги 220/110/10 кВ кучланишли «Сарой» подстанциясида «Табиий ҳамда техноген тусдаги фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва бартараф этиш» мавзусида махсус-тактик ўқув машғулотлари ўтказилди.
Тадбирда Шаҳрихон туманида жойлашган тезкор хизмат вакиллари иштирок этиб, фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва бартараф этиш машғулотларида ҳамкорлик қилишди. Тадбир иштирокчиларининг ушбу йўналишдаги билим ва кўникмалари мустаҳкамланди.
‖ Facebook ‖ Инстаграм ‖ YouTube ‖
«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати