2019–2024 йиллардаги маълумотлар ушбу ҳаволада   arxiv.uzbekistonmet.uz
Касаба уюшмаси
“Жиззах магистрал электр тармоқлари” филиали бошланғич касаба уюшмаси ташкилотининг ҳисобот-сайлов конференцияси ўтказилди
  • 20.02.2025
  • 36

2025 йилнинг 19 февраль куни “Жиззах магистрал электр тармоқлари” филиалида бошланғич касаба уюшмаси ташкилотининг ҳисобот-сайлов конференцияси бўлиб ўтди. Конференцияда 22 нафар делегат ва таклиф этилган раҳбар ҳамда хизмат бошлиқлари, шунингдек, “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” АЖ Бирлашган касаба уюшмаси қўмитаси раиси Н.Хидирова ҳамда Касаба уюшма қўмитаси ҳисобчиси З.Нагмановалар иштирок этишди.

Конференция Нодира Жаҳонгировна раислигида олиб борилди. “Жиззах магистрал электр тармоқлари” филиали бошланғич касаба уюшмасининг 2020 йилдан 2025 йилгача бўлган 5 йиллик фаолияти ҳамда Тафтиш комиссияси ҳисоботи тингланди. Ўқиб эшиттирилган ҳисобот маълумотномалар хусусида ходимлар ўз фикр-мулоҳазаларини билдиришди. Конференция иши давомида “Жиззах магистрал электр тармоқлари” филиали бошланғич касаба уюшмасининг 2020 йилдан 2025 йилгача фаолияти  «қониқарли» деб баҳоланди.

“Жиззах магистрал электр тармоқлари” филиали бошланғич ташкилоти кун тартибидаги масалалари юзасидан касаба уюшма қўмитаси раиси ва қўмита аъзоларининг сайлови ўтказилди. Қўмита раисини сайлаш бўйича делегатлар томонидан Капитал қурилиш бўлими муҳандиси Анвар Нормаматович Хазратов ҳамда Диспетчерлик ва технологик бошқаруви воситалари гуруҳи муҳандиси Элбек Собиржон ўғли Собиржонов номзодлари таклиф этилди. Очиқ овоз бериш натижаларига кўра Хазратов Анвар Нормаматовичга — 22 та овоздан 17 та овоз берилди, Собиржонов Элбек Собиржон ўғлига — 22 та овоздан 5 та овоз берилди. Очиқ овоз бериш натижаларига кўра 17 та овоз билан Касаба уюшма бошланғич ташкилоти раиси этиб Капитал қурилиш бўлими муҳандиси Хазратов Анвар Нормаматович сайланди ва кейинги 5 йил учун Касаба уюшма қўмитаси ва Тафтиш комиссияси аъзоларининг янги таркиби сайланди. Филиал касаба уюшма қўмитаси аъзоларига дублёрлар белгиланди. Бундан ташқари, «Ўзбекистон МЭТ» АЖ Бирлашган касаба уюшмасининг ҳисобот сайлов конференциясига 1 нафар делегат ҳам сайланди.

Конференция кун тартибига қўйилган барча масалалар кўриб чиқилди. Филиалнинг янги касаба уюшма қўмитасининг келгусидаги фаолияти йўналишлари белгилаб олинди.

✍️ “Жиззах магистрал электр тармоқлари” филиали маъмурияти

FacebookИнстаграмYouTube ‖

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати

http://t.me/uzmetaxborotxizmati