2019–2024 йиллардаги маълумотлар ушбу ҳаволада   arxiv.uzbekistonmet.uz
Янгиликлар
Юқори кучланишли подстанцияларда жорий таъмирлаш ишлари давом эттирилмоқда
  • 20.02.2025
  • 32

⚡️ Аввал хабар берганимиздек, «Ўзбекистон МЭТ» АЖ тасарруфидаги магистрал электр тармоқлари филиаллари томонидан назорат кўриклари давомида аниқланган камчиликлар бартараф этилиб, таъмирлаш-созлаш ишлари амалга оширилмоқда.

Эътиборингизга ҳавола этилаётган суратларда «Наманган магистрал электр тармоқлари» филиали 220/110/10 кВ кучланишли «Сардор» подстанциясидаги тўла қуввати 200 МВА бўлган АТ-2 трансформаторнинг жорий таъмирлаш ишлари акс этган.

Бундан ташқари, Подстанциялар хизмати мутахассислари Наманган вилоятидаги мавжуд юқори кучланишли подстанцияларда мавжуд трансформаторларининг ёғ сатҳи меъёри, совитиш тизими созлиги ва бошқа меъёрий кўрсаткичларини назоратга олиш бўйича тегишли амалиётларни бажаришмоқда.

FacebookИнстаграмYouTube ‖

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати

http://t.me/uzmetaxborotxizmati