⚡️ Аввал хабар берганимиздек, «Ўзбекистон МЭТ» АЖ тасарруфидаги магистрал электр тармоқлари филиаллари томонидан назорат кўриклари ўтказилиб, кўрик давомида аниқланган камчиликлар бартараф этилмоқда. Шунингдек, подстанцияларнинг эстетик ҳолати яхшиланиб, энергетика объекти атрофи, очиқ тақсимлаш қурилмалари, бошқарув-маъмурий ҳамда диспетчерлик пункти ва ёрдамчи биноларда ободонлаштириш ишлари олиб борилмоқда.
Эътиборингизга ҳавола этилаётган суратларда (Акциядорлик жамиятининг 2025 йил 30 январдаги 14-сонли буйруғи ижросини таъминлаш учун) «Андижон магистрал электр тармоқлари» филиали тасарруфидаги энергетика объектларида олиб борилган ободонлаштириш ишлари акс этган. Шунингдек, маъмурий бино атрофидаги дарахтзорларда мавсумий боғдорчилик агротадбирлари бажарилди.
‖ Facebook ‖ Инстаграм ‖ YouTube ‖
«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати