2025 йил 17 февраль куни “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” акциядорлик жамиятининг бир гуруҳ вакиллари учун Лондон шаҳрида Finasia Capital LTD компанияси томонидан “Корпоратив қарзни бошқариш ва халқаро облигациялар” мавзусида семинар-тренинг ташкил этилди. Ўқув амалиётини Finasia Capital LTD компанияси бош директори Исаков Одилжон олиб борди.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги томонидан 2026 йил декабрь ойига қадар евро облигациялар, шунингдек “яшил облигациялар” чиқариш топшириғи белгиланган бўлиб, учрашувда мазкур масалаларга доир амалиётлар муҳокама этилди. Шу билан бирга, Акциядорлик жамияти ҳамда Finasia Capital LTD компанияси ўртасида стратегик шериклик муносабатлари ўрнатиш бўйича келишиб олинди.
Маълумот ўрнида: Ҳозирги кунда Finasia Capital LTD компанияси “Агробанк” ва “НефтеГаз” каби корхоналарнинг 1,7 млн АҚШ доллари ҳисобидаги ташқи қарзларни бошқариш лойиҳалари устида ишламоқда. Шунингдек, мамлакатимизда бугунги кунга келиб евробондларни (еврооблигацияларни) хорижий биржаларда эмиссия қилган (муомалага янги нақд ва нақдсиз пул, қимматли қоғозлар ва банк карталарини чиқариш) корхоналар сони 7 тага етди.
“Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” акциядорлик жамияти бир гуруҳ вакилларининг хорижий тажрибани ўрганиш бўйича малака ошириш дастури давом этади.
«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати