Бу ҳақда АОКАда ўтказилган брифингда “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” АЖ бошқарма бошлиғи Шаҳло Отажонова маълум қилди.
Маълумки, “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” акциядорлик жамияти ўзининг асосий иш вазифаси — электр энергиясини ишлаб чиқариш жараёнидан тақсимловчи тармоқларга транспортировка қилиш билан бирга юқори кучланишли электр тармоқларини қуриш, кенгайтириш, модернизация ва реконструкция қилиш, теxник қайта жиҳозлаш, объектларни молиялаштириш ҳамда уларни амалда бажарилиши учун йиллик ва истиқболдаги қурилиш дастурларини амалга оширади.
Қурилиш-монтаж ишларига оид амалиётлар Ўзбекистон Республикаси Президенти қарор ва фармонлари, Вазирлар Маҳкамасининг фармойиш ва қарорлари, Энергетика вазирлиги топшириқ ва кўрсатмалари ҳамда Шаҳарсозлик норма қоидалари, xавфсизлик қоидалари ва бошқа норматив ҳужжатлари асосида олиб борилади.
Акциядорлик жамияти ўз маблағлари ва тижорат банклари ҳисобидан 2024 йилда жами 55,9 млн доллар миқдорига тенг бўлган ишларни амалга оширди. Йиллик режа 109,8 фоизга бажарилди.
Шунингдек, 2024 йилда “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” акциядорлик жамияти ўз маблағлари ҳисобидан 4 та инвестиция лойиҳаси ишга туширди, жумладан:
· Қашқадарё вилоятининг Нишон туманида қурилаётган 500 МВт қувватли қуёш фотоэлектр станциясини ягона электр энергетика тармоғига улаш учун узунлиги 32,8 км бўлган 220 кВ кучланишли электр узатиш линияси қурилди;
· Бухоро вилоятининг Қоровулбозор туманида қурилаётган 500 МВт қувватли қуёш фотоэлектр станциясини ягона электр энергетика тармоғига улаш учун узунлиги 44,7 км бўлган 220 кВ кучланишли электр узатиш тармоғи қурилди;
· “Юқори Чирчиқ туманида қурилаётган қуёш фотоэлектр станциясини ягона электр энергетика тармоғига улаш учун узунлиги 0,6 км бўлган 220 кВ кучланишли электр тармоғи қурилди;
· Андижон вилоятидаги истеъмолчиларнинг электр таъминотини яхшилаш ҳамда аҳолини барқарор электр энергияси билан таъминлаш учун 220 кВ кучланишли электр тармоғи ва янги 220 кВ кучланишли подстанция қуриш инвестиция лойиҳаси доирасида узунлиги 14 км бўлган 220 кВ кучланишли ва 1,2 км бўлган 110 кВ кучланишли электр узатиш тармоғи қурилди. Шунингдек, қуввати 250 МВА бўлган янги подстанция фойдаланишга топширилди.
“Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” акциядорлик жамияти республика иқтисодиёт тармоқлари, ижтимоий соҳа ва бизнес субъектлари ҳамда аҳоли томонидан электр энергиясига бўлган талабни ортиб бораётган қисмини тўлиқ қоплаш мақсадида Акциядорлик жамияти тасарруфидаги электр тармоқларини модернизация ҳамда реконструкция қилиш ишларини жадал олиб бормоқда.
Хусусан, 2024 йилда инвестиция лойиҳалари доирасида 6 подстанцияларда жами 1367 МВА қўшимча қувват яратилди.
Жумладан:
ü Наманган вилояти – 175 МВАга
“Сардор” подстанцияси ⇋ 175 МВА;
ü Андижон вилояти – 425 МВАга
“Лочин” подстанцияси ⇋ 300 МВА;
“Сарой” подстанцияси ⇋ 125 МВА;
ü Тошкент шаҳри – 17 МВАга
“Қўйлиқ” подстанцияси ⇋ 17 МВА;
ü Жиззах вилояти – 500 МВАга
“Зафаробод” подстанцияси ⇋ 500 МВА;
ü Сурхондарё вилояти – 250 МВАга
“Шеробод-2” подстанцияси ⇋ 250 МВА.
“Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” акциядорлик жамияти томонидан 2025 йилда ўз маблағлари ҳисобидан 49,4 млн доллар маблағ ҳисобига тенг бўлган ишларни амалга ошириш режалаштирилган. Шунингдек, модернизация, реконструкция ва янги қурилиш дастурлари доирасида 6 та подстанцияда жами 1117 МВА қўшимча қувват яратилиши кўзда тутилган.
Ҳурматли истеъмолчилар, батафсил маълумотлар билан сиз “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” акциядорлик жамиятининг расмий веб-сайтида танишишингиз мумкин.
Манба: https://telegra.ph/
https://t.me/Rasmiy_xabarlar_Official/49772
«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати