Сир эмаски, бугун дунё аҳли экологик вазиятни барқарорлаштириш, атроф-муҳит ифлосланишини камайтириш ва иқлим ўзгаришлари оқибатларини юмшатиш каби долзарб муаммолар билан юзма-юз келмоқда. Ҳар ким энг қулай шароитларда яшашни истайди ва бунга ҳақли. Аммо табиат ҳақида ҳам қайғуриш, нафақат ўзимиз, балки атроф-муҳит билан ҳисоблашиб яшаш вақти келди.
Статистика агентлиги маълумотларига кўра, Ўзбекистоннинг доимий аҳолиси сони 37 миллион 543,2 минг кишига етди. Аҳоли энг зич ҳудуд эса Тошкент шаҳри ҳисобланади.
Дарҳақиқат, бу жараёнда экологик муаммолар кечиктириб бўлмас чора-тадбирларни тақозо этади. Инсон манфаати ва саломатлиги билан боғлиқ глобал масалаларга ечим топиш асносида эса “Яшил энергия”га ўтиш энг тўғри йўл сифатида қайд этилмоқда.
Аҳоли зичлиги юқори бўлган шаҳарларда ҳавонинг ифлосланиши инсон саломатлигига сезиларли таъсир кўрсатиши табиий. Бундай вазиятда “Яшил энергия” фойдасига газдан воз кечишнинг афзал томонлари нимада?
Шу каби масалалар хусусида Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги Атмосфера ҳавоси муҳофазасини таъминлаш бўлими бош мутахассиси Нозим Носиров билан суҳбатлашдик.
ЎзА мухбири
Абдулазиз РУСТАМОВ
суҳбатлашди.
Манба: https://uza.uz/uz/posts/
«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати