Ўзбекистон Республикасида ёшларга оид давлат сиёсатини юритиш, ёш ходимларнинг касбий билим ва кўникмаларини ошириш ҳамда уларни китобхонликка қизиқтириш, шунингдек, буюк аждодларимиз – Алишер Навоий таваллудининг 584 йиллиги ҳамда Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллудининг 542 йиллигига бағишлаб “Икки буюк сиймо: Маънавиятимиз сарчашмалари” мавзусида давра суҳбати ва янги ташкил этилган «Мутолаа» платформаси билан таништирув тадбири ўтказилди.
Жамиятнинг йиғилишлар залида бўлиб ўтган видеослелектор кўринишидаги тадбирда марказий аппарат ва филиаллардан иштирок этган ёшлар билан бевосита мулоқот ташкил этилиб, унда Мир Алишер Навоий ва Заҳириддин Муҳаммад Бобур ҳаёти ва ижодий меросига эътибор қаратилди. Улар ижодидан рубоий ҳамда ғазаллар ўқилди. Шунингдек, ёшлар билан савол-жавоб ташкиллаштирилиб, тўғри жавоб берган ёшларга китоблар совға қилинди.
Бундан ташқари, ҳозирги тезкор ахборот алмашинуви даврида ёш авлодни китобхонликка кенг жалб этиш мақсадида бир гуруҳ фаол ёшлар томонидан яратилган «Мутолаа» лойиҳасининг тақдимоти бўлиб ўтди.
Тадбирни бошқарув раисининг маслаҳатчиси О. Тўхташев олиб борди.
Азизбек Ботиров, Ёшлар Иттифоқи бошланғич ташкилоти раиси
«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати
http://t.me/uzmetaxborotxizmati