2019–2024 йиллардаги маълумотлар ушбу ҳаволада   arxiv.uzbekistonmet.uz
ОАВ ва жамоатчилик билан ишлаш
yuz.uz — Магистрал электр тармоқлари муҳофаза зонаси ва юқори кучланишли подстанциялар яқинида чиқиндиларни ёқиш таъқиқланади
  • 13.02.2025
  • 25

“Ўзбекистон миллий электр тармоқлари“ акциядорлик жамияти деҳқон ва фермерларга мурожаат билан чиқди.

Қайд этилишича, Вазирлар Маҳкамасининг 2018-йил 26-декабрдаги “Электр тармоғи хўжалиги объектларини муҳофаза қилиш қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида“ги қарорига мувофиқ, электр тармоғи хўжалиги объектларининг барқарор ишлаши учун, муҳофаза зоналарида экологик зарар ва ёнғин келтириб чиқариши мумкин бўлган бирон-бир ҳаракатни содир этиш тақиқланган.

Хусусан:

Биринчидан, электр узатиш ҳаво линиялари симларига ва таянчларига бегона предметларни ташлаш (отиш), шунингдек, электр узатиш ҳаво линиялари таянчларига кўтарилиш тақиқланади.
Иккинчидан, электр тармоғи хўжалиги объектларига юриб ўтиш ва транспорт воситасида ўтиш жойларига ҳар қандай объектларни, предметларни (материалларни) жойлаштириш тақиқланади.
Учинчидан, электр узатиш ҳаво линиялари муҳофаза зонаси доирасида, шунингдек, электр узатиш кабел линияларининг муҳофаза зоналарида олов ёқиш тақиқланади.

Шунингдек, Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 26 декабрдаги 1050-сон қарори, 3-боб, 13-бандига мувофиқ Электр тармоғи хўжалиги объектлари — ушбу электр тармоғи хўжалиги объектлари ўз ихтиёрида бўлган корхоналар томонидан муҳофаза қилиниши белгилаб қўйилган.

Қарорнинг 14-бандида электр тармоғи хўжалиги объектларининг муҳофаза зоналари масофаси — электр узатиш линияларининг кучланиш миқдорига мос тарзда белгилаб берилган ва улар қуйидагича:

— 35 киловолт кучланишли линиялар учун — 15 метр;
— 110 киловолт кучланишли линиялар учун — 20 метр;
— 220 киловолт кучланишли линиялар учун — 25 метр;
— 500 киловолт кучланишли линиялар учун — 30 метр.

Эслатиб ўтамиз, электр узатиш ҳаво линиялари бўйлаб — четдаги симлардан, уларнинг оғмаган ҳолатида электр узатиш линиясининг иккала томони бўйлаб, электр узатиш линияси таянчи баландлигига мос бўлган баландликдаги масофага эга параллель вертикал текисликлар билан чегараланган ер участкаси ва ҳаво макони қисми — электр узатиш линияларининг "муҳофаза зонаси" деб аталади.

Матн: Mansurbek Jabborov

Манба: https://yuz.uz/

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати
http://t.me/uzmetaxborotxizmati