2019–2024 йиллардаги маълумотлар ушбу ҳаволада   arxiv.uzbekistonmet.uz
Янгиликлар
АОКА — Расмий хабарлар: Ахборот хизмати раҳбари Улуғбек Урунов юртимиз деҳқон ва фермерларига мурожаат билан чиқди
  • 13.02.2025
  • 64

Магистрал электр тармоқлари муҳофаза зонаси ва юқори кучланишли подстансиялар яқинида чиқиндиларни тўплаш ҳамда олов ёқиш таъқиқланади!

«Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамияти Ахборот хизмати раҳбари Улуғбек Урунов юртимиз деҳқон ва фермерларига мурожаат билан чиқди.  

 Юқори кучланишли электр тармоқларига туташ экин майдонларида мавсумий агротадбирларни ташкил этишда эътиборли бўлинг! Магистрал электр тармоқлари муҳофаза зонаси ва юқори кучланишли подстансиялар яқинида чиқиндиларни тўплаш ҳамда олов ёқиш тақиқланади!

► Вазирлар Маҳкамасининг 2018-йил 26-декабрдаги "Электр тармоғи хўжалиги обектларини муҳофаза қилиш қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида"ги қарорига мувофиқ, электр тармоғи хўжалиги обектларининг барқарор ишлаши учун, муҳофаза зоналарида экологик зарар ва ёнғин келтириб чиқариши мумкин бўлган бирон-бир ҳаракатни содир этиш тақиқланган.

Хусусан:

Биринчидан, электр узатиш ҳаво линиялари симларига ва таянчларига бегона предметларни ташлаш (отиш), шунингдек, электр узатиш ҳаво линиялари таянчларига кўтарилиш тақиқланади.

Иккинчидан, электр тармоғи хўжалиги обектларига юриб ўтиш ва транспорт воситасида ўтиш жойларига ҳар қандай обектларни, предметларни (материалларни) жойлаштириш тақиқланади.

Учинчидан, электр узатиш ҳаво линиялари муҳофаза зонаси доирасида, шунингдек, электр узатиш кабел линияларининг муҳофаза зоналарида олов ёқиш тақиқланади.

Манба: https://t.me/Rasmiy_xabarlar_Official/49669 

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати
http://t.me/uzmetaxborotxizmati