Бу ҳақда АОКАда ўтказилган брифингда Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги “Ўзэнергоинспекция” ахборот хизмати раҳбари Наврўз Норбобоев маълум қилди.
Республика Комиссиясининг 168-сон баёнига мувофиқ 2021-2025-йилларда 280 та корхоналарда мажбурий энергетика (аудит) текширувлари ўтказилиши белгиланган. Унга кўра 156 та корхоналарнинг мажбурий энергетика (аудит) текширувлари ўтказилиши бўйича дастурлари тасдиқланган.
Бугунги кунда 81 та корхоналарда мажбурий энергетика аудит текширувлари тўлиқ якунланган. Бунинг натижасида 95,9 млн.кВт.с электр энергияси ва 36,6 млн. м3 табиий газ, 1 399,2 тонна ёнилғи маҳсулотлар ҳамда 239 549,8 Гкал иссиқлик энергияси иқтисод қилинган.
Энергетика (аудит) текширувлардан ўтказилиши бўйича 312 та ёзма кўрсатмалар берилиб, кўрсатмаларни бажармаган корхоналарнинг 38 та мансабдор шаҳсларига маъмурий баёнома расмилаштирилган.
Истеъмолчиларга қонуний чора кўриш бўйича 28 та ҳужжатлар тўплами ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга тақдим этилди. Шунингдек, 2 минг 34 та йирик истеъмолчи корхоналарда энергия аудитдан ўтказилиши белгиланди.
Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўзенергоинспексия, Энергетика вазирлиги ва Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлигининг қўшма қарорига мувофиқ Энергия аудиторларга қўйиладиган минимал талаблар тасдиқланди.
Унга кўра энергия аудитини ўтказиш жараёнида истеъмолчиларнинг белгиланган кўрсатгичларидан келиб чиқиб сертификатланган ўлчов воситаларини тегишлиларидан фойдаланиш талаб этилади. Шунингдек, энергия аудитидан ўтказиш учун малака сертификати эга бўлиши лозим.
Энергия аудиторлар техник топшириққа мувофиқ электр хавфсизлик бўйича тегишли гуруҳга эга бўлган мутахассисларни жалб қилиши бўйича талаблар тасдиқланди.
Истеъмолчиларга электр энергиядан самарали ва оқилона фойдаланиш бўйича ўтган йил давомида 47 минг 396 та профилактик тадбир ўтказилди.
Реактив энергиясини компенсация қилиниши бўйича қуввати 50 кВт ва ундан юқори бўлган истеъмолчиларга 21 мингдан зиёд ёзма кўрсатмалар берилди ҳамда 25 730 та реактив энергиясини компенсация қилиш бўйича қурилмаларни ўрнатилиши таъминланди. Бунинг натижасида 137,4 млн кВт.соат электр энергияси иқтисод қилинди. Шунингдек, 26 та подстанция ва 671 та тармоқларда қувват коэффициенти кўтарилишига эришилди.
Берилган ёзма кўрсатмаларни бажармаган 1 523 та истеъмолчига маъмурий баёномалар тузилди.
Жорий йилнинг 10-февраль куни “Энергия ресурсларидан ноқонуний фойдаланиш ҳолатларига қарши курашиш соҳаси такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги 20-сонли Президент Фармони қабул қилинди.
Унга кўра, ёқилғи-энергетика ресурсларини беҳуда сарфлаш, улардан ноқонуний ва самарасиз фойдаланиш ҳолатларини аниқлаш ҳамда сифатсиз ёқилғи маҳсулотлари реализациясига чек қўйиш борасида давлат назоратини амалга ошириш механизмларини соддалаштириш.
Жумладан, Президентнинг 2023 йил 24 майдаги Фармонига киритилган қўшимчага кўра Электр энергияси, нефть маҳсулотлари ва газдан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси томонидан ёқилғи-энергетика ресурсларини қазиб олиш, ишлаб чиқариш, қайта ишлаш, ташиш, сақлаш, етказиб бериш (тақсимлаш, сотиш) ва истеъмол қилиш фаолияти билан шуғулланадиган хўжалик юритувчи субъектларда уларнинг фаолиятини тартибга солувчи қонунчилик ҳужжатларига риоя этилиши бўйича ўтказиладиган назорат тадбирлари доирасида сутканинг исталган вақтида ўтказиладиган текширувлар текширув бошлангандан сўнг 24 соат ичида “Ягона давлат назорати” ахборот тизимида рўйхатга олиш орқали ваколатли органни хабардор этиш тартибида амалга оширилади.
Манба: https://t.me/Rasmiy_xabarlar_Official/49666
«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати
http://t.me/uzmetaxborotxizmati