2019–2024 йиллардаги маълумотлар ушбу ҳаволада   arxiv.uzbekistonmet.uz
Янгиликлар
Магистрал электр тармоқлари навбатдан ташқари назорат кўригидан ўтказилмоқда
  • 12.02.2025
  • 87

⚡️ Аввал хабар берганимиздек, «Ўзбекистон МЭТ» АЖ тасарруфидаги магистрал электр тармоқлари филиалларида авариявий ҳолатларни тезкор бартараф этиш мақсадида туну кун фаолият юритадиган 65 та навбатчи гуруҳлар бригадаси ташкил  этилган бўлиб, улар томонидан юқори кучланишли электр тармоқлари ҳамда подстанцияларда навбатдан ташқари назорат кўриклари ўтказилмоқда.

Назорат кўригида аниқланган камчиликлар махсус техника ва механизмлар билан қуролланган таъмирлаш-созлаш гуруҳлари томонидан бартараф этилмоқда.

Эътиборингизга ҳавола этилаётган суратларда «Жиззах магистрал электр тармоқлари» филиали ходимлари Электр тармоқларидан фойдаланиш бошқармаси мутахассислари иштирокида 500 кВ кучланишли электр узатиш тармоғи бўйлаб (қуюқ туман тушган тонгги соатларда) ўтказилган навбатдан ташқари назорат кўриги акс этган.

 

FacebookИнстаграмYouTube ‖

 

https://t.me/minenergy_uz/14938

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати
http://t.me/uzmetaxborotxizmati