Акциядорлик жамиятининг маъмурий биносида «Ўзбекистон МЭТ» АЖ бошқаруви раиси Д.А.Исақулов фуқаролар шахсий қабулини ўтказди.
Бошқарув раиси қабулида Бухоро вилояти Шофиркон туманидан ташриф буюрган ишлаб чиқарувчи корхона вакилининг мурожаати тингланди. Қабул давомида Харидлар бошқармаси, Ахборот хизмати ва мурожаатлар билан ишлашга масъул бошқарма вакиллари иштирок этишди. Тадбиркорга харидлар жараёни, буюртмалар шакллантирилиши ҳамда тегишли қонун ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилиши тушунтирилди.
Эслатиб ўтамиз, айни мурожаат эгаси учун худди шу масала юзасидан аввалроқ «Ўзбекистон МЭТ» АЖ бошқаруви раисининг биринчи ўринбосари А.А.Назиров фуқаролар шахсий қабулини ўтказган эди.
Маълумот ўрнида, Вазирлар Маҳкамасининг 341-сон қарори билан тасдиқланган Намунавий низомнинг 56-бандида Давлат органлари, ташкилотлари раҳбарлари томонидан жисмоний шахсларни ва юридик шахсларнинг вакилларини шахсий, сайёр ва оммавий қабул қилиш белгиланган кун ва соатларда, қабул қилиш жадвалига мувофиқ ўтказилиши ҳамда бу ҳақдаги ахборот расмий веб-сайтларида эълон қилиш белгиланган.
‖ Facebook ‖ Инстаграм ‖ YouTube ‖
«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати