“Тошкент шаҳар магистрал электр тармоқлари” филиалида икки буюк аждодларимиз: Алишер Навоий таваллудининг 584 йиллиги, Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллудининг 542 йиллиги муносабати билан “Навоий ва Бобур адабий меросига эҳтиром” мавзусида маънавият соати ўтказилди.
Тадбирда касаба уюшма бошланғич ташкилоти қўмитаси раиси Н.Х.Ходжамкулиева шу кунларда мамлакатимизда таваллуд айёми кенг нишонлаётган аждодларимизнинг ўзбек адабиёти, қолаверса жаҳон адабиётида тутган ўрни ҳақидаги сўзлаб берди.
Тадбирга йиғилганлар Ҳазрат Навоий ҳамда Заҳириддин Муҳаммад Бобурнинг бизга қолдирган улуғ маънавий мероси — улар қаламига мансуб ғазал ва рубоийларни ёддан ўқиб беришди.
«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати