2019–2024 йиллардаги маълумотлар ушбу ҳаволада   arxiv.uzbekistonmet.uz
Янгиликлар
“edo.ijro.uz” тизими: 2024 йилда назоратдаги қонунчилик ҳужжатлари ва топшириқлар ижроси бўйича сарҳисоб ҳамда келгусида масъул ходимлар шахсий масъулиятини оширишга бағишланган йиғилиш ўтказилди
  • 11.02.2025
  • 179

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг 2025 йил 13 январдаги 07-15-1-сонли топшириғига асосан вазирлик ва идораларда ижро интизомини янада мустаҳкамлаш, таркибий бўлинмалар раҳбарлари ва мутахасисларнинг иш юритиш малакаси ва касбий даражасини ошириш мақсадида иқтисодий ўқишлар ташкил этиш белгиланган.

Бугун, 2025 йил 11 февраль санасида “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” акциядорлик жамияти бошқаруви раисининг ўринбосари Ф.М.Қурбонов бошчилигида Акциядорлик жамиятидаги барча қонунчилик ҳужжатлари ва топшириқлари қатъий назорати, уларнинг ижроси белгиланган муддатлар бажарилишига бағишланган ишчи тартибдаги йиғилиш бўлиб ўтди.

Эслатиб ўтамиз, Қонунчилик ҳужжатлари ва топшириқлар ижроси “edo.ijro.uz” электрон тизимида самарали ташкил этиш ишлари Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 10 февралдаги ПФ-6166-сон Фармони ҳамда 2021 йил 31 майдаги ПҚ–5132-сон Қарорида белгиланган талабларга қатъий амал қилган ҳолда амалга оширилади.

Феруз Мустафоевичнинг таъкидлашича, қонунчилик ҳужжатлари ва топшириқларининг ижро ҳолати “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” АЖ бошқаруви раиси ва унинг ўринбосарлари ҳузуридаги ҳар кунги йиғилишларда муҳокама қилиб, ўзига хос мониторинг ва таҳлиллар олиб борилади. “edo.ijro.uz” тизимида Акциядорлик жамиятига тааллуқли ҳар бир топшириқ ижро учун қабул қилиниб, унинг ечими атрофлича таҳлил қилинаётгани алоҳида таъкидланди.

Сўнгра Ижро интизоми назорати бўлими бошлиғи Дилфуза Саидованинг ижро интизоми бўйича 2024 йилда амалга оширилган ишлар юзасидан ҳисоботи тингланди. Унинг таъкидлашича, 2025 йил режасига мувофиқ топшириқларни бажаришда юзага келиши мумкин бўлган муаммоли масалалар юзасидан аниқ чора-тадбирлар белгилаб олинган. Топшириқларни олдиндан, самарали ва тўлиқ бажарилишини таъминлаш мақсадида раҳбарият томонидан устувор вазифалар белгилаб берилган. Назоратдаги топшириқлар бўйича ҳар ойда кунлик календарь график ҳамда ҳар бир бошқарув раиси ўринбосарлари, бошқарма ва бўлимлар кесимида “йўл харитаси” тасдиқланиб, ижрога қаратилмоқда.

“edo.ijro.uz” ягона электрон тизимида Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” акциядорлик жамиятига ижро муддати белгиланган қонунчилик ҳужжатлари 111 та (15 та Фармон, 60 та Қарор ва 36 та Баёнларда) ва топшириқлари бўйича 444 та (91 та Фармон, 258 та Қарор ва 95 та Баёнларда) топшириқ мавжуд бўлиб, улардан 304 таси бажарилган, 140 та топшириқ бажарилмоқда.

Шуни алоҳида қайд этиш лозимки, “edo.ijro.uz” электрон тизими орқали Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” акциядорлик жамиятида (2024 йилнинг январь-декабрь ҳолатига) жами 222 та ҳужжат қайд этилган. Шундан Акциядорлик жамияти масъул бўлган 119 та топшириқ мавжуд бўлиб, ижроси тўлиқ таъминланди, тизимда назоратдан ечилди.

2025 йил январь ойида эса жами 19 та ҳужжат қайд этилиб, шундан асосий ижрочи сифатида белгиланган 12 та топшириқ мавжуд. Ушбу топшириқларнинг ижроси тўлиқ таъминланиб тизимда назоратдан ечилди. Февраль ойида жами 15 та топшириқ қайд этилган бўлиб, шундан асосий ижрочи сифатида 7 та топшириқ ижрога йўналтирилди, 6 та топшириқ  бажарилди, 1 та топшириқ ижроси таъминланмоқда.

Йиғилиш якунида Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ҳукумат ҳужжат ҳамда топшириқлари ижросини таъминлаш бўйича ишларни тўғри юритиш, ижро интизоми мустаҳкамлашга оид масалалар юзасидан тегишли топшириқлар берилди.

 

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати

 http://t.me/uzmetaxborotxizmati