Бугун, 9 февраль — буюк шоир, мутафаккир, атоқли давлат ва жамоат арбоби Алишер Навоийнинг 584 йиллиги нишонланадиган сана.
Туркий ва форсий тилларда сермаҳсул ижод қилган Алишер Навоийнинг назмий асарлари 120 минг байтдан ортиқ, 51230 мисрадан ташкил топган. «Хамса» эса шоирнинг шоҳ асаридир. «Хазойин ул-маоний» (Маʼнолар хазинаси) девони қарийиб 45 минг мисрадан иборат.
Мир Алишер Навоий бутун умрини нафақат ижодга, балки давлат арбоби сифатида халқ фаровонлиги йўлида бунёдкорлик, эзгулик ва хайр-саховат ишларига бағишлаган.
Ҳазрат Навоий ўз даврида замондош шоирлар, олимлар ва санъат аҳлининг моддий ва маънавий кўмакчиси, санъат ва адабиётнинг ҳақиқий ҳомийси бўлган.
⚡️ «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамияти жамоаси барча юртдошларимизни, қолаверса жаҳон адабиёти мухлисларию ихлосмандларини бугунги сана билан қутлайди.
‖ Facebook ‖ Инстаграм ‖ YouTube ‖
«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати