Бош прокуратура ишчи гуруҳи томонидан ёқилғи-энергия ресурсларидан фойдаланиш устидан давлат назоратини самарали ташкил этиш ва мувофиқлаштириш бўйича Қорақалпоғистон Республикаси штабининг кенгайтирилган йиғилиши ўтказилди.
Йиғилишда, Бош прокуратура масъул ходими, тармоқ раҳбарлари, туман (шаҳар) прокурорлари, ИИБ, Департамент бўлим бошлиқлари, Ўзэнергоинспекция, таъминот корхоналарининг вилоят ва бўлим раҳбарлари, шаҳар (туман) ҳокимларининг ўринбосарлари қатнашди.
Унда, ёқилғи-энергия ресурсларини талон-торож қилиш ҳолатларини олдини олиш ҳамда йўқотишларни камайтириш бўйича амалга оширилаётган ишлар аҳволи танқидий муҳокама қилинди.
Масъулларга ижтимоий соҳа объектлари, тадбиркорлик субъектлари ҳамда аҳоли хонадонлари истеъмолини юқори қисмини муқобил энергия билан қоплаш, энергоресурсларни тежаш бўйича кўрсатмалар берилди.
⇒ Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!
Манба: https://t.me/uzbprokuratura/57174
«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати
http://t.me/uzmetaxborotxizmati