Мурожаат эгаси: Анвар Фарҳодович Жумабаев, Хоразм вилояти.
Электрон почта: anvaeali92@mail.ru
Мурожаат мазмуни: Хоразм вилояти, Гурлан туманида аукционга чиқарилиши керак бўлган бўш ер учаскаларини туман мутасадди ташкилотлар томонидан асоссиз равишда рад қилиш ҳолатлари кузатилмоқда. Хусусан, туман электр тармоқлари томонидан Хоразм вилояти, Гурлан тумани, Вазир қишлоғи, Деҳқонобод маҳалласидаги 120 кв бўш ер майдонини асоссиз рад қилган, Yerelkrot AAT тизими орқали. Ушбу ер майдонини рад қилганининг сабаби шуки, бу ер майдонида 10 кВ Жайхун линияси мавжуд. Аслида бу ер майдонидан ўтган Жайхун линияси муҳофаза зонасига кирмаган ҳолда қурилиш режалаштирилган. MG1733208024/135 уникал рақамли ер участкаси Жайхун ҳаво линиясининг муҳофаза зонасига кирмайди. Бу мурожаатим туман прокуратураси томонидан тўлиқ ўрганилмади. Туман электр бўлимидан ушбу ҳолат бўйича тўлақонли ўрганиш ўтказиб, қонуний чора кўришини ҳамда ушбу ер участкасини қайта тизимга киритишда амалий ёрдам беришингизни сўрайман. Телефон рақамим 998-----9505.
Мурожаатга жавоб: Ҳурматли фуқаро Анвар Фарҳодович, Сизнинг uzbekistonmet.uz веб-сайтининг «Мурожаатлар» рукни орқали юборган сўровингиз тегишли тартибда қабул қилинди ва Сиз мурожаатда кўтарган масала турдош ташкилот — «Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ Матбуот хизмати йўналтирилди. Умид қиламизки, масъул ходимлар мурожаатингизни ўрганиб, сизга тегишли тартибда жавоб беришади.
МАЪЛУМОТ ЎРНИДА: “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” АЖ юқори кучланишли электр тармоқлари ва подстанциялар орқали электр энергиясини узатиш (транспортировка қилиш), 220–500 кВ кучланишли электр тармоғи ва подстанцияларни эксплуатация қилиш, шунингдек, магистрал электр тармоқларида қурилиш-монтаж, модернизация-реконструкция ишларини бажариш билан шуғулланиб, 10 кВ кучланишли тармоқларни эксплуатация қилмайди.
“Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” акциядорлик жамияти фаолияти ҳақида батафсил: https://www.uzbekistonmet.uz/uz/lists/view/79
Ижтимоий тармоқ саҳифалари: https://t.me/uzmetaxborotxizmati/33436
“Мурожаатлар” рукни: https://www.uzbekistonmet.uz/uz/lists/category/23
Маълумот ўрнида: Истеъмолчилар билан бевосита шартномалар тузиш ҳамда уларга электр энергиясини етказиб бериш, истеъмолчилар билан ўзаро ҳисобдорлик юритиш, шунингдек, паст кучланишли тармоқларни ривожлантириш, симёғоч ва трансформаторлар ўрнатиш, шу билан бирга, кўплаб бошқа хизматларни кўрсатиш “ҲУДУДИЙ ЭЛЕКТР ТАРМОҚЛАРИ” АЖнинг ваколатларига киради.
⇒ “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖга ижтимоий тармоқлар орқали мурожаат учун:
• het.uz – расмий веб-сайти
• Телеграм – @hetmuloqot, @HET_admin
• Facebook – Hududiy elektr tarmoqlari
• Call centre: 1154
• Истеъмолчиларга хизмат кўрсатиш бўлимлари: https://het.uz/oz/lists/regions
Маълумот ўрнида: “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ Матбуот хизмати томонидан тўлдирилиб, янгиланиб бориладиган het.uz веб-сайтида “Истеъмолчилар учун” деб номланган бош рукн таркибида “Шахсий кабинет” — https://het.uz/oz/pages/view/personal_account, “Электр энергиясининг тижорат ҳисоби” — https://het.uz/oz/lists/view/38 каби интерактив рукнлар фаолият кўрсатмоқда.
• Call centre: 1154
• Истеъмолчиларга хизмат кўрсатиш бўлимлари: https://het.uz/oz/lists/regions
Quyi tashkilotlar https://het.uz/oz/lists/view/7
«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати