2019–2024 йиллардаги маълумотлар ушбу ҳаволада   arxiv.uzbekistonmet.uz
Касаба уюшмаси
“Наманган магистрал электр тармоқлари” филиали бошланғич касаба уюшмаси ташкилотининг ҳисобот-сайлов конференцияси ўтказилди
  • 07.02.2025
  • 50

“Наманган магистрал электр тармоқлари” филиалида 2025 йилнинг 6 февраль куни бошланғич касаба уюшмаси ҳисобот-сайлов конференцияси ўтказилди. Конференцияда 24 нафар делегат ва таклиф этилган раҳбар ҳамда хизмат бошлиқлари, шунингдек, “Ўзбекистон МЭТ” АЖ Бирлашган касаба уюшмаси қўмитаси раиси Н.Хидирова ва раис ўринбосари Н.Абдуллаевлар иштирок этдилар.

Конференция Нодира Жаҳонгировна раисилигида олиб борилди ва “Наманган магистрал электр тармоқлари” филиали бошланғич касаба уюшмасининг 2020 йилдан 2025 йилгача бўлган 5 йиллик фаолияти ҳамда Тафтиш комиссияси ҳисоботи тингланди. Ўқиб эшиттирилган ҳисобот маълумотномалари хусусида ходимларнинг фикр-мулоҳазалари тингланди. Конференция иши давомида “Наманган МЭТ” филиали бошланғич касаба уюшмасининг 2020 йилдан 2025 йилгача фаолияти  «қониқарли» деб баҳоланди.

“Наманган магистрал электр тармоқлари” филиали бошланғич ташкилоти кун тартибидаги масалалари юзасидан касаба уюшма қўмитаси раиси ва қўмита аъзоларининг сайлови ўтказилди. Қўмита раисини сайлаш бўйича делегатлар томонидан етакчи иқтисодчи Юсупов Камолиддин Рашитжанович ҳамда филиал товаршуноси Отамирзаев Бобурхон Раҳможон ўғли номзодлари таклиф этилди. Очиқ овоз бериш натижаларига кўра Юсупов Камолиддин Рашитжановичга — 24 та овоздан 16 та овоз берилди, Отамирзаев Бобурхон Раҳможон ўғлига — 24 та овоздан 8 та овоз берилди. Очиқ овоз бериш натижаларига кўра 16 та овоз билан Касаба уюшма қўмитаси раиси этиб етакчи иқтисодчи Юсупов Камолиддин Рашитжанович сайланди ва кейинги 5 йил учун Касаба уюшма қўмитаси ва Тафтиш комиссияси аъзоларининг янги таркиби сайланди. Филиал касаба уюшма қўмитаси аъзоларига дублёрлар белгиланди. Бундан ташқари, «Ўзбекистон МЭТ» АЖ Бирлашган касаба уюшмасининг ҳисобот сайлов конференциясига 2 нафар делегат ҳам сайланди.

Конференция кун тартибига қўйилган барча масалалар кўриб чиқилди. Филиалнинг янги касаба уюшма қўмитасининг келгусидаги фаолияти йўналишлари белгилаб олинди.

✍️ “Наманган магистрал электр тармоқлари” филиали

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати
http://t.me/uzmetaxborotxizmati