Жорий йилнинг 5 февраль куни “Фарғона магистрал электр тармоқлари” филиали бошланғич касаба уюшмаси ташкилотининг ҳисобот-сайлов конференцияси ўтказилди. Конференцияда 24 нафар делегат ва таклиф этилган раҳбар ҳамда хизмат бошлиқлари, шунингдек, “Ўзбекистон МЭТ” АЖ Бирлашган касаба уюшмаси қўмитаси раиси Н.Хидирова ва раис ўринбосари Н.Абдуллаевлар иштирок этди.
Конференция Нодира Жаҳонгировна раисилигида олиб борилди ва “Фарғона магистрал электр тармоқлари” филиали бошланғич касаба уюшмасининг 2020–2024 йиллар давомидаги фаолияти ҳамда Тафтиш комиссияси ҳисоботи тингланди. Ўқиб эшиттирилган ҳисобот маълумотномалари хусусида ходимларнинг фикр-мулоҳазалари тингланди. Конференция иши давомида “Фарғона МЭТ” филиали бошланғич касаба уюшмасининг 2020–2024 йиллардаги фаолияти “қониқарли” деб баҳоланди.
«Фарғона магистрал электр тармоқлари» филиали касаба уюшма қўмитаси раиси ва қўмита аъзоларининг сайлови ўтказилди. Касаба уюшма қўмитаси раиси этиб Ишлаб чиқариш техник гуруҳи етакчи муҳандиси Мирзаев Ғайрат Эркинович сайланди. Касаба уюшма қўмитаси ва Тафтиш комиссияси аъзоларининг янги таркиби сайланди ва Филиал касаба уюшма қўмитаси аъзоларига дублёрлар белгиланди. Бундан ташқари, «Ўзбекистон МЭТ» АЖ Бирлашган касаба уюшмасининг ҳисобот сайлов конференциясига 2 нафар делегатлар ҳам сайланди.
Конференция кун тартибига қўйилган барча масалалар кўриб чиқилди. Филиалнинг янги касаба уюшма қўмитасининг келгусидаги фаолияти йўналишлари белгилаб олинди.
“Фарғона магистрал электр тармоқлари” филиали маъмурияти
«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати
http://t.me/uzmetaxborotxizmati