Ишларни юритиш ва хўжалик бошқармасида 11 нафар ходим меҳнат фаолияти олиб боради. Бошқарма ўз фаолиятини Акциядорлик жамияти бошқаруви раиси томонидан тасдиқланган иш режаси асосида олиб боради.
Ишларни юритиш ва хўжалик бошқармаси томонидан 2024 йил якунлари қуйидаги рақамларда акс этган: юқори ташкилотлардан – 2021 та, турли ташкилотлардан – 13363 та ҳужжатлар ўрнатилган тартибда қабул қилиниб, “edo.ijro.uz” тизимига киритилди ҳамда ўз вақтида раҳбар ва ижрочи ходимларга етказилиши таъминланди. Ички буйруқлар – 378 та, кўрсатмалар – 390 та, баёнлар – 88 та, хизмат сафари буйруқлари – 401 та, хизмат сафарига келганлар – 855 та ва бошқа ҳужжатлар – 90 тани ташкил этди.
Акциядорлик жамиятда 7806 та чиқувчи хатлар рўйхатдан ўтказилиб, улар “edo.ijro.uz” тизими, электрон почта, “e.xat” тизими ҳамда “Ўзбекистон почтаси” орқали тегишлилиги бўйича кўрсатилган манзилларга юборилган.
Бундан ташқари, 2024 йил давомида “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” акциядорлик жамиятига жисмоний ва юридик шахслар томонидан келган мурожаатлар тўғрисида маълумотларни ҳавола этамиз: “Ўзбекистон МЭТ” АЖ томонидан жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш тизимини тубдан такомиллаштириш, фуқаролар билан мулоқотда очиқлик ва шаффофликни таъминлаш, мурожаатларни кўриб чиқиш натижалаари бўйича оммавий ахборот воситалари (ОАВ)да чиқишларни ташкил қилиш, қуйи тузилмаларда мурожаатларни кўриб чиқиш ишларини баҳолаш (рейтинг) тизимини жорий этиш масалаларига 2024 йилда алоҳида эътибор қаратилди.
Мисол учун,
1. “Ўзбекистон МЭТ” АЖга 2024 йил давомида жисмоний ва юридик шахслардан жами 151 мурожаатлар келиб тушган ва ижросини таъминлаш мақсадида ўрнатилган тартибда рўйхатдан ўтказилган.
Жумладан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Виртуал қабулхонаси Cabinet pm 2 gov. uz sayti орқали 55 та мурожаат тушган, шундан 53 таси ечимини топган, 2 таси бошқа ташкилотга юборилган. Шунингдек, ижро интизоми ягона назорат тизмининг edo.ijro.uz сайти орқали 28 та мурожаат тушган бўлиб, 25 таси ечимини топган, 3 таси эса бошқа ташкилотга юборилган, uzbekiston___met@exat uz pochtasi орқали 2 та мурожаат келган, шундан 1 таси ечимини топиб, 1 таси бошқа ташкилотга юборилган. Ёзма мурожаатлар 32 та қайд этилган бўлиб, шундан 30 таси ечимини топган, 2 таси бошқа ташкилотга юборилган. Ягона ишонч телефон орқали келган оғзаки мурожаатларнинг сони 3 тани ташкил этади (Оғзаки тартибда жавоб қайтарилган ва масаланинг ечими ўша вақтнинг ўзида топилгани туфайли қайд этилмаган минглаб мурожаатлар бундан мустасно).
2. “Ўзбекистон МЭТ” АЖ бошқаруви раиси ва унинг ўринбосарлари томонидан 2024 йилда сайёр ва оммавий қабуллар ташкил этилди ҳамда раҳбарлар томонидан белгиланган график асосида шахсий қабуллар ўтказилди.
3. Ўтказилган ушбу сайёр, оммавий ва шахсий қабулларда фуқаролар томонидан кўтарилган муаммоли масалалар жойида ҳал этилди, фуқаролар томонидан берилган саволларга мутахассислар томонидан тушунтириш ишлари олиб борилди.
4. Акциядорлик жамиятга келиб тушган мурожаатларни филиаллар кесимида таҳлил қилиш учун “Ўзбекистон МЭТ” АЖ мутахассислари хизмат сафарига чиқиб ўрганишмоқда. Мурожаатларда тез-тез кўтариладиган муаммоли масалалар бўйича таҳлиллар ўтказилиб, камчиликлар сабабини бартараф этиш, жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлари бузилишининг олдини олиш чораларини кўриш мақсадида мақсадли ўрганишлар ўтказилди. Ўрганишлар жараёнида мурожаат қилган фцуқароларга амалий ва услубий ёрдамлар кўрсатилмоқда.
Бундан ташқари, жорий йилнинг 1 июль куни “Ўзбекистон МЭТ” акциядорлик жамиятида 6 ой якунлари бўйича Акциядорлак жамияти ва унинг таркибий тузилмаларида жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш натижалари тўғрисида йиғилиши ўтказилди.
Йиғилишда 2024 йилда раҳбар ва масъул ходимлар томонидан мурожаатлар билан ишлашни тизимли ва самарали ташкил этиш, қуйи тузилмаларда олиб борилаётган ишларни мунтазам ўрганиб бориш, уларга амалий ёрдам кўрсатиш, мурожаатларни келтириб чиқараётган сабаб ва омилларни таҳлил қилиш, келиб чиқиш сабабларини ўрганиш орқали юзага келиши мумкин бўлган салбий ҳолатларни олдини олиш бўйича амалга ошириладиган вазифалар белгилаб олинди.
“Ўзбекистон МЭТ”АЖ бошқаруви раиси, унинг ўринбосарлари томонидан жисмоний ва юридик шахсларнинг вакилларини Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлардаги шаҳар ва туманларда сайёр қабул ўтказиш жадвали тасдиқланган.
Бугунги кунда мурожаатлар билан ишлаш тизимини янада такомиллаштириш мақсадида “Ўзбекистон МЭТ” АЖ тизимида аҳолидан келиб тушаётган мурожаатлар сонини кескин камайтириш, муаммоларнинг келиб чиқиш сабабларини бартараф этиш бўйича тезкор чора-тадбирлар режаси ишлаб чиқилган.
Келиб тушаётган мурожаатларда энг кўп кўтарилаётган муаммоларни умумлаштириб, таркибий тузилмалар кесимида ойлик, кунлик ҳисоботларни юритиб, мурожаатларни ўсиб бориши ёки камайиши бўйича солиштирма маълумотлар Акциядорлик жамияти раҳбарига тақдим этиб борилмоқда.
Майсара Мирзараимова, Ишларни юритиш ва хўжалик бошқармаси бошлиғи
«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати