2019–2024 йиллардаги маълумотлар ушбу ҳаволада   arxiv.uzbekistonmet.uz
Янгиликлар
Юқори кучланишли подстанцияларда жорий таъмирлаш ишлари давом эттирилмоқда
  • 05.02.2025
  • 76

 Аввал хабар берганимиздек, «Ўзбекистон МЭТ» АЖ тасарруфидаги магистрал электр тармоқлари филиаллари томонидан назорат кўриклари давомида аниқланган камчиликлар бартараф этилиб, таъмирлаш-созлаш ишлари амалга оширилмоқда.

Эътиборингизга ҳавола этилаётган суратларда «Наманган магистрал электр тармоқлари» филиали Подстанциялар хизмати мутахассисларининг 220 кВ кучланишли «Сардор» подстанциясида релели ҳимоя ва автоматика тизими электр қурилмаларини назорат кўригидан ўтказиш ва кўрикда аниқланган камчиликларни бартараф этиш иш жараёни акс этган.

Эслатиб ўтамиз, “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” акциядорлик жамияти генерация жараёнида ҳосил бўлган электр энергиясини магистрал линиялар орқали тақсимловчи тармоқларга узатиш, яъни етказиб бериш билан шуғулланади.

▶️ Батафсил 

FacebookИнстаграмYouTube ‖

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати
http://t.me/uzmetaxborotxizmati