Мамлакатимизда ҳар йили 14 миллион тонна чиқиндининг атиги 4 - 5 фоизи қайта ишланади. Атмосфера ва тупроққа ахлат полигонларида ҳосил бўладиган 7 миллион тоннадан ортиқ иссиқхона газлари ҳамда 43 минг тонна заҳарли фильтрланмалар тушади.
Республикада экологик вазиятни яхшилаш бўйича фаол ишлар олиб борилмоқда. Ўзбекистон ҳозирда қуйидаги қадамларни қўймоқда:
✅ Чиқиндиларни бошқариш агентлигини ташкил этиш тўғрисида қарор қабул қилинди
✅ Мамлакатдаги 80 дан ортиқ корхонада чиқиндиларни камайтириш ускуналари ўрнатилди
✅ Аҳоли учун чиқиндиларни алоҳида-алоҳида йиғиш орқали даромад топиш имконияти ишлаб чиқилмоқда
✅ Чиқиндиларни қайта ишлаш бўйича 8 та янги завод қурилиши режалаштирилган
Манба: https://t.me/clearenergy/2684
«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати