Япониялик олимлар қуёш энергияси ёрдамида водород ишлаб чиқариш учун гидрогел яратди!
Гидрогел табиий фотосинтез жараёнини тақлид қилади: у қуёш нуридан фойдаланиб сувни парчалайди ва натижада кислород ҳамда водород ҳосил бўлади. Ушбу технология рутений ва платина нанозаррачалари билан ўзига хос полимер тўрлардан фойдаланади, бу эса молекулаларнинг бирикиб қолиш муаммосини бартараф этиб, жараённи янада самарали қилади.
Янги технология фақат қайта тикланадиган манбалардан фойдаланган ҳолда водород олишнинг барқарор усулини таклиф этади.
Манба: https://t.me/clearenergy/2683
«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати