Шавкат Мирзиёев 14 январь куни «Абу-Даби барқарор тараққиёт ҳафталиги» саммитида нутқ сўзлади.
«Абу-Даби барқарор тараққиёт ҳафталиги» (АДСВ) барқарор ривожланиш ва иқлим ўзгаришига қарши кураш масалаларига бағишланган етакчи глобал майдонлардан биридир.
Президент ўз нутқида бугунги кунда энергия манбаларини диверсификация қилиш ва углеводородлар улушини камайтириш иқлим ўзгариши оқибатларини юмшатиш, барқарор ривожланиш ва глобал хавфсизликни таъминлашнинг асосий шарти эканлигини таъкидлади.
Янги Ўзбекистоннинг стратегик мақсади ресурсларни тежайдиган, «яшил» ривожланиш моделига ўтиш орқали экологик барқарорлик ва иқтисодий ўсишни таъминлашдан иборат.
Айнан шу сабабдан 2025 йил Ўзбекистонда Атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва «яшил» иқтисодиёт йили деб эълон қилинди.
Биз узоқ муддатли паст углеродли ривожланиш стратегияси ва «яшил» молиялаштириш миллий дастурини ишлаб чиқдик. Кейинги беш йил ичида инвестиция лойиҳаларидаги «яшил» таркибий қисмларни 50 фоизгача кўпайтирамиз.
- деб таъкидлади Президент.
Давлат раҳбарининг саммитда илгари сурган таклиф ва ташаббусларига оид батафсил маълумотни каналимизнинг кейинги хабарларида ёритиб борамиз.
Янгиликлар билан танишиб боринг!
Манба: https://t.me/clearenergy/2681
«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати