Ўзбекистонда хорижий инвесторлар билан ҳамкорликда 8 та чиқинди ёқиш ва чиқиндиларни қайта ишлаш заводлари қурилиши режалаштирилмоқда.
Ушбу лойиҳаларга тахминан 1,3 миллиард АҚШ доллари миқдорида сармоя киритилиши кутилмоқда.
Бу лойиҳалар қаторига қуйидагилар киради:
♦ Андижон ва Тошкент вилоятларида 2 та завод
♦ Самарқанд ва Қашқадарё вилоятларида 2 та завод
♦ Бухоро ва Навоий вилоятлари учун 1 та завод
♦ Оҳангарон полигонида чиқинди газидан электр энергияси ишлаб чиқарувчи завод
Заводлар ҳар йили 4,7 миллион тоннадан ортиқ чиқиндини ёқиш ва 97 миллион АҚШ доллари қийматида 2,1 миллиард кВт·соат электр энергияси ишлаб чиқариш имконини беради.
Янги қувватлар 152 миллион куб метр табиий газни тежаш ва иссиқхона газлари чиқиндиларини 2,4 миллион тоннага камайтириш имконини яратади.
Манба: https://t.me/clearenergy/2679
«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати