2019–2024 йиллардаги маълумотлар ушбу ҳаволада   arxiv.uzbekistonmet.uz
Янгиликлар
2024 йил САРҲИСОБИ: Магистрал электр тармоқлари орқали узатишдаги технологик йўқотишлар режаси 2,97 % дан 2,28 % га туширилди ва қўшимча 256 млн. кВт•соат электр энергияси иқтисод қилинди
  • 05.02.2025
  • 31

“Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” АЖ томонидан 2024 йил январь-декабрь ойларида магистрал электр тармоқлари орқали транспортировка қилинган электр энергияси миқдори жами 74 млрд. кВт•соатни ташкил этди (режа 100 фоизга бажарилди). 2023 йилга нисбатан ўсиш суръати 102,9 фоизни ташкил этди.

Қўшни давлатларга транзит қилинган электр энергияси миқдори жами 1,932 млрд. кВт•соатни (Қозоғистон–Қозоғистон ҳамда Туркманистон–Қирғизистон йўналиши бўйича) ташкил  этди. Режа 1,860 млд. кВт•соат бўлиб, 104 фоизга бажарилди. 

2024 йилда электр энергиясини магистрал электр тармоқлари орқали узатишдаги технологик йўқотишлар режаси 2,97% ёки 2,6 млрд. кВт•соат эди. Амалдаги йўқотиш ҳажми 2,28 % ёки 2,3 млрд.кВт•соат ташкил этиб, 256 млн. кВт•соат электр энергияси иқтисод қилинди. Бу кўрсаткич электр энергиясини узатишда тармоқлар янгиланиб, шу билан бирга, жорий ва мукаммал таъмирлаш жараёни тегишли тартибда амалга оширилаётгани ҳамда юқори кучланишли подстанция ва магистрал электр узатиш тармоқларини эксплуатация қилиш ишлари тўғри ташкил этилганидан далолат беради.

Подстанцияларда ўз электр энергиясини истеъмолини тежаш бўйича тасдиқланган чора-тадбирларига асосан 2024 йилда магистрал электр тармоқлари филиаллари томонидан жами 25 914,8 минг кВтсоат тежалиб (2024 йил режаси 22 121,7 минг кВт•соат), режа 117,2 фоизга бажарилди.

Акциядорлик жамиятга қарашли биноларнинг энергия таъминоти учун жами қуввати 703 кВт бўлган қуёш панеллари ўрнатилган бўлиб, шундан 150 кВт қувватли панеллар 2024 йилда ўрнатилди.

2024 йил давомида қуёш панеллари орқали 694,6 минг кВт•соат электр энергияси (яшил энергия) ҳосил қилиниб, шундан 115,1 минг кВт•соат энергияси туман электр тармоқларига узатилган.

2024 йилда “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” акциядорлик жамияти раҳбарияти томонидан Электр энергияси технологик сарфларини ҳамда энергия оқимларини таҳлил қилиш бўлимига берилган топшириқ ва кўрсатмалар, шу билан бирга, бўлим мутахассисларининг лавозим йўриқномаларида белгиланган барча вазифа-мажбуриятлар тўлиқ бажарилди. Бўлим томонидан амалга оширилган ишлар Акциядорлик жамияти веб-сайтининг “Янгиликлар” номли рукнига юклаб борилмоқда.

 Салим Эшонқулов, Электр энергияси технологик сарфларини ҳамда энергия оқимларини таҳлил қилиш бўлими бошлиғи

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати

http://t.me/uzmetaxborotxizmati