2019–2024 йиллардаги маълумотлар ушбу ҳаволада   arxiv.uzbekistonmet.uz
Янгиликлар
2024 йил САРҲИСОБИ: 941,4 км узунликдаги электр тармоқлари, подстанциялардаги 10 та трансформатор, 34 дона ўчиргич ва 4 дона компрессор қурилмаси мукаммал таъмирланди
  • 04.02.2025
  • 22

“Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” акциядорлик жамияти Электр тармоқларидан фойдаланиш бош бошқармаси таркибида: Электр тармоқларини экспулатация қилиш бошқармаси, Электр тармоқларига уланиш шуъбаси ва Эксплуатацияга қабул қилиш шуъбаси фаолият олиб боради.

Электр тармоқларидан фойдаланиш бош бошқармасининг асосий вазифалари қуйидагилардан иборат:

► магистрал электр тармоқлари филиаллари тасарруфидаги 110–220–500 кВ кучланишли электр тармоқларида олиб борилаётган эксплуатация ишларини назорат қилиш, мувофиқлаштириш;

► мукаммал ва жорий таъмирлаш ишларинининг режаларини ишлаб чиқиш, уларнинг ўз вақтида ва сифатли олиб борилишини назорат қилиш, мувофиқлаштириш;

► электр узатиш тармоқларини ва подстанциялардаги режалаштиришган экспуатация ва таъмирлаш ишларини амалга ошириш учун магистрал электр тармоқлари филиаллари томонидан тақдим қилинган талабномаларни ўрганиб чиқиб, харидлар ва тақсимот режаларини ташкил қилиш;

► магистрал электр тармоқларини ривожлантириш, подстанцияларда ўрнатилган трансформаторларнинг қувватларини ошириш бўйича таклифларни ишлаб чиқиш;

► узатиш тармоқларига уланиш бўйича фойдаланувчилар томонидан келиб тушган талабномаларга асосан техник шартларни ишлаб чиқиш;

► янги қурилган подстанция электр қурилмаларини ва электр тармоқларини ўрнатилган тартибда эксплуатацияга қабул қилиш.

 

2024–2025 йил куз-қиш мавсумида электр қурималарини барқарор ишлашини таъминлаш мақсадида умумий қуввати 736 МВА бўлган 9 дона куч трансформатори ва 848 кмдан зиёд узунликдаги 110–220–500 кВ кучланишли электр узатиш тармоқларини мукаммал таъмирлаш режалаштирилиб, 2024 йил давоимда режага асосан 941,4 км (режага нисбатан 111 фоиз) узунликдаги электр тармоқлари ва подстанциялардаги 10 дона трансформатор (режага нисбатан 111 фоиз), 34 дона ўчиргич (режага нисбатан 110 фоиз), 4 дона компрессор қурилмалари (100 фоиз) мукаммал таъмирланди.

Шунингдек, 5490,2 км электр узатиш тармоқлари, 310 та трансформатор, 1677 та ўчиргич ва 12 та компрессор қурилмасида жорий таъмирлаш ишлари бажарилди.

Шу билан бирга, трансформаторларнинг совутиш тизимидаги 113 та двигатель таъмирланди ва 66 та янги двигатель ўрнатилди.

220–500 кВ кучланишли 12 250 км электр тармоғи навбатдан ташқари ва даврий кўрикдан ўтказилди ҳамда 721 та қушлар қўнишига қарши мослама, 10 000 тадан ортиқ изолятор ўрнатилди, чақмоққайтаргич тросслар ва контур ерлагичлар ҳолати текширилди.

Бундан ташқари, 110–220–500 кВ кучланишли электр узатиш тармоқларида олиб бориладиган кўрик ишларининг самарадорлигини ошириш, яъни бориш қийин бўлган ҳудудлар, муҳофаза зонасидаги янги қурилишлар, дарахтзорларни аниқлаш ҳамда авариявий ҳолатлар содир бўлганда электр тармоғининг шикастланган жойини қисқа муддатларда топиш мақсадида учувчисиз учиш аппаратидан (дрон) фойдаланиш жорий этилган бўлиб, ўтган йил давомида 1050 километр электр тармоқларининг 3170 дона таянчи ҳамда 220–500 кВ кучланишли подстанцияларнинг электр қурилмаларида дрон ёрдамида назорат кўригидан ўтказилди.

Бош бошқарма таркибидаги электр тармоқларига уланиш шуъбаси томонидан фойдаланувчилар томонидан тақдим қилинган талабномаларга асосан узатиш тизимига уланиш бўйича 60 тадан зиёд техник шартлар ишлаб чиқилиб, фойдаланувчиларга тақдим қилинди.

Эксплуатацияга қабул қилиш шуъбаси томонидан Самарқанд вилоятидаги “Тутли” ва Навоий вилоятидаги “Кармана” фотоэлектр станцияларининг 220 кВ кучланишли очиқ тақсимлаш қурилмаларининг тегишли ҳужжатлари расмийлаштирилиб, ўрнатилган тартибда Акциядорлик жамияти балансига қабул қилинди.

2024 йилда “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” акциядорлик жамияти раҳбарияти томонидан Электр тармоқларидан фойдаланиш бош бошқармасига берилган топшириқ ва кўрсатмалар, шу билан бирга, бошқарма мутахассисларининг лавозим йўриқномаларида белгиланган барча вазифа-мажбуриятлар тўлиқ бажарилди. Бўлим томонидан амалга оширилган ишлар Акциядорлик жамияти веб-сайтининг “Янгиликлар” номли рукнига юклаб борилмоқда.

 

Шамсиддин Кулибаев, Электр тармоқларидан фойдаланиш бош бошқармаси бошлиғи

 

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати

http://t.me/uzmetaxborotxizmati