2019–2024 йиллардаги маълумотлар ушбу ҳаволада   arxiv.uzbekistonmet.uz
Янгиликлар
220 кВ кучланишли «Ўзгариш», «Фарғона» ва «Сокин» подстанциясида модернизация ва реконструкция ишлари давом эттирилмоқда
  • 04.02.2025
  • 37

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 16 сентябрдаги ПҚ–3284-сонли «Магистрал тармоқларини реконструкция ва модернизация қилиш инвестиция лойиҳасини Жаҳон банки иштирокида амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорини амалга ошириш мақсадида «Фарғона магистрал электр тармоқлари» филиали тасарруфидаги 220 кВ кучланишли  «Ўзгариш», «Фарғона» ва «Сокин» подстанцияларида модернизация ва реконструкция ишлари жадал давом эттирилмоқда.

Лойиҳа дастури график режасига кўра 220/110/10 кВ кучланишли «Ўзгариш» подстанцияси Л-Девайрон ЛР-110 кВ да Р-ОСШ-110 томонидаги шлейфларни маҳкамлаш ва замонавий қурилмаларга алмаштириш ишлари бажарилди. Шунингдек, «Сокин» подстанциясида Л-7С-1-110 ячейкасида элегазли ўчиргичда жорий таъмирлаш ишлари бажарилди.

FacebookИнстаграмYouTube ‖

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати
http://t.me/uzmetaxborotxizmati